Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"
09 oct 13:21
News


Виктор Карпенко: "Боб Хоутон танаффусда ўзини жуда хотиржам ва ишончли тутганди, иккинчи бўлимда бизни тўхтатиб бўлмасди"
Ушбу баҳс олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Виктор Карпенко фикрлари билан ўртоқлашди.
"Аввало, йигитларга яхши ўйин ва ғалаба тилайман. Фабио Каннаваро жамоани қайси тактик схема асосида ўйнатмоқчи эканини кўриш қизиқ. У киши ва терма жамоамизга омад ва муваффақият тилайман!
Ўша ўйиндан жуда ёрқин хотиралар қолган. Бу Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги ҳал қилувчи — плай-офф йўлланмаси учун баҳс эди. Ўйинни ёмон бошламагандик, аммо икки тезкор гол ўтказиб юборганмиз. Шундан кейин эса иродали ўйин намоён этиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонгандик.
Энг ёдда қолган жиҳати шундаки, тайм оралиғида бош мураббийимиз Бобнинг ўзини тутиши – у жуда тинч, ишонч билан гапирган эди. Шу қадар хотиржамлик ва ишонч билан бизга ишонганидан кейин иккинчи таймда бизни тўхтатиб бўлмасди", – дейди Виктор Карпенко.
Similar news

Comments