Latest news

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  4 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  8 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  23 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Вернер: "Фаолиятимдаги энг оғир давр ортда қолди" News

Вернер: "Фаолиятимдаги энг оғир давр ортда қолди"

"Челси" форварди Тимо Вернер Лондон клубидаги омадсиз старти ҳақида гапирди.

15 февраль кунида германиялик футболчи АПЛнинг 24-турида "Ньюкасл"га гол уриб, 13 ўйинлик голсиз сериясига нуқта қўйди.

"Гол урмаган вақтим - мен учун энг оғир давр. Чунки шу пайтда мен жуда кўплаб голли вазиятларни кўкка совурдим. Узоғи билан икки ўйинда бундай серияларга нуқта қўя олардим. Аммо хурсандчилик туйғуси бўлмаса, бу қийин бўлар экан.

Ярим йиллик фаолиятимга назар ташлар эканман, ҳаётимдаги энг қийин даврлар ўтяпти. Шунингдек, нималарнидир ўрганяпман. Гол ура олмяпсанми, демак, кимдандир ниманидир ўрганишинг керак.

Ҳолатдан чиқиб кетиш учун анча нарсаларни тушуниб олдим. Балки энг яхши даврлар бошланаётгандир. Чунки ёмон даврда сиз кўп нарсаларни тушуниб оласиз", - деди Вернер.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика