Latest news

01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳим аъло даражада"  0 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  47 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  22

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзбек клублари яна давлатга қайтарилди News

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ўзбек клублари яна давлатга қайтарилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан "Бунёдкор" ва "Пахтакор" футбол клубларининг давлат улуши Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтди ва ҳар икки клуб бош ҳомийлари сифатида ҳам шаҳар ҳокимияти кўрсатилди

Худди шундай ҳолат "Динамо" ва "Навбаҳор"га ҳам тегишли. Уларда ҳам ҳар икки устунда вилоят ҳокимликлари кўрсатилган.

Шунингдек, "Нефтчи", "Шўртан" ва "Сурхон" клубларининг давтлат улуши ҳам вилоят ҳокимликларига ўтади. Аммо ҳомий сифатида уларга мос равишда ФНҚИЗ МЧЖ, Ҳудудгазтаъминот АЖ ҳамда Ўзбекгидроэнерго АЖ бириктирилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги қўшимчасига "Насаф"ни Шўртан газ кимё комплекси МЧЖга, АГМКни Олмалиқ КМК АЖга, "Бухоро"ни БНҚИЗ МЧЖга, "Локомотив"ни Ўзбекистон темир йўллари АЖга, "Металлург"ни Ўзметкомбинат АЖга, "Машъал"ни Ўзбекнефтгаз АЖга қайтаради.

Аввалроқ мазкур 13 та клуб Давлат активларини бошқариш агентлигига қабул қилинган бўлиб, кейинчалик агентлик бу клубларни сотиши кераклигини белгиланганди. Бироқ ОФК барча клублар бир ташкилотга тегишли бўлиши мумкин эмаслиги баён этилган Лицензиялаш регламенти билан бунга қарши чиқди. Шундан келиб чиқиб, ВМ профессионал футбол клублари устав капиталидаги давлат улуши ва хўжалик жамиятларининг улушларини баланс қийматига ошириш ҳисобига берилиши ва кейинчалик белгиланган тартибга сотилиши бўйича қарор чиқарди. Яъни, 2030 йилга қадар бу 13 клуб барибир сотиб улгурилиши керак", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида. 

Rating: -49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика