Latest news

02:40А Серия. "Аталанта" "Наполи"дан устун келди, "Милан" ўз майдонида "Парма"га мағлуб бўлди, "Рома" эса йирик ғалабага эришди  5 01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  8 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  26 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  3 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  6 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  14 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1

Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин News

Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин

2025 йилги мавсумни Биринчи лигада ўтказаётган "Лочин" клуби кўпчиликнинг эътиборига тушиб улгурди.

Қарши давлат университети жамоаси дебют мавсумидаёқ Ўзбекистон Кубогини "ёндирди" дейиш мумкин. 

"Лочин" мамлакат кубогининг амалдаги эгаси "Андижон" ва Суперлиганинг яна бир клуби "Сурхон"ни гуруҳда қолдириб кетишга эришди. Айни вақтда "Лочин" Биринчи лига плей-офф беллашувларида чорак финалга йўлланмани қўлга киритган. 

Олинган маълумотларга қараганда, ЎзПФЛ худди "ФарДУ" билан бўлгани каби "Лочин" билан ҳам мавсум давомида ҳамкорликда иш олиб бормоқда. "ФарДУ" 2025 йилги мавсумни "Истиқлол" стадионида бошлаб, кейинчалик университетнинг ўзига қарашли стадионини ПФЛ талаблари асосида таъмирдан чиқарди ва август ойидан бошлаб ўз уйига қайтди. Айни вақтда эса Қарши давлат университетига қарашли стадионни Про лига талаблари асосида таъмирлаш ишлари давом этмоқда. 2026 йилдан бошлаб "Лочин" ўз рақибларини унда қабул қила бошлайди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика