Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Қозоғистонда легионерларни давлат бюджетидан молиялаштириш тақиқланади News

Қозоғистонда легионерларни давлат бюджетидан молиялаштириш тақиқланади

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги қонун даражасида чет эллик спортчиларни давлат маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ман этади.

Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Марказий алоқалар хизмати эфирида вице-вазир Серик Жарасбаевнинг маълум қилишича, энди Қозоғистонда футбол, хоккей ва бошқа спорт клубларида ўйнайдиган чет эллик ўйинчилар давлат бюджети ҳисобидан маош олмайди. Бу норма Туризм вазирлигининг янги қонун лойиҳасида белгилаб қўйилади.

Шунингдек, унда асоссиз юқори тўловларнинг олдини олиш мақсадида спортчилар маошларига чеклов ўрнатиш ҳамда футбол ва бошқа спорт клубларини молиялаштириш учун чегаралар белгилаш кўзда тутилган.

Бундай норма 2020 йилдан бери амалда бўлса-да, фақат ҳукумат баённомаси даражасида тасдиқланганди. Шу сабабли у минтақаларда ҳар доим ҳам тўлиқ бажарилмаган.

Жисмоний тарбия ва спорт масалалари ҳамда ортиқча тартибга солишни бекор қилиш бўйича вазирликнинг қонун лойиҳаси Мажлис томонидан аллақачон маъқулланди. Бу воқеа 2025 йил 29 январда юз берди ва шундан сўнг лойиҳа Сенатга юборилди.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика