Latest news

14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  10 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  1 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  24 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими? News

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими?

Қуйида фақат бир эпизод ҳақида гаплашамиз.

Бу вазият "Бунёдкор" 1:2 "Қизилқум" (15-тур) учрашувининг сўнгги дақиқаларида содир бўлди.


Аниқроқ айтсак, "қалдирғочлар" Шерали Жўраевнинг "Қизилқум" жарима майдони ичида тўпни қўли билан қайтарганини даъво қилишди. Шу ўринда ВАР ишга тушиб, эҳтимолий пенальти учун асос қидириб кўрди. Бироқ шубҳа тасдиғини топмаганидан кейин Темур Тўхтасинув учрашувни тугатиб юборди.

Ушбу қарор туфайли ВАРда ишлаган Азиз Асимовга нистабатан эътирозлар кўпайиб кетди. "Бунёдкор" томони реферидан норозилигини "юмшоқлик" билан кўрсатар экан, Юрий Саркисян ҳакамлар хонасигача кириб борди.

Мазкур вазият такрорини кўргач, мен ҳам ҳакамлар "Қизилқум"га 2 очко совға қилди деб ўйладим (қасддан эмас). Шу туфайли ҳамма кетиб, ҳакамлар чиқишини кутдим. 

Азиз Асимов билан 2 дақиқа суҳбатлашдик. Мен трансляцияда кетган кадрда пенальти кўрганимни айтдим. 41 ёшли рефери эса сокинлик билан тушунтирди: "11 метрли нуқтани кўрсатиш учун 50% асос бўлса ҳам, бош ҳакамни монитор ёнига чақирардим. Лекин қоидага зид ҳаракат кўринмади". 

Шундан кейин тошкентлик арбитр уйига кетди. Мен стадионда қолдим. "Бунёдкор" масъуллари ўша вазиятдаги қарор бўйича протест киритар экан, ташқарида эпизодни яна томоша қилдим: тўп қўлга тегиб, йўналишини ўзгартиряпти. Рости, Асимов нега бунчалик ишонч билан гапирганини тушунмадим...

Бугун бошқа ракурсдан олинган тиниқроқ лавҳаларни томоша қилиб, фикрим 180 градусга ўзгарди. Шерали Жўрааев қўли билан ўйнамаган, аксинча тўп унинг кураги томонга ўтиб, Шуҳрат Муҳаммадиевнинг елкасига теггани ҳолда пастлаган. Марҳамат, томоша қилинг (видеолавҳа ЎзФҲМдан олинди).


Ёдингизда бўлса, Асимов ўтган йил ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган. Андижонда унинг қароридан норози бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдларини майдондан олиб чиқмоқчи бўлганди. Ҳар 2 ҳолатнинг якунида ҳакам ҳақ бўлиб чиқди.

Хуллас, бу кўпчиликка дарс бўлиши керак. Ҳамма нарса сизга кўринганидек бўлмаслиги мумкин. Энг муҳими, вазиятни тўлиқ ўрганмай, хукм чиқарманг.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Author :
Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика