Latest news

16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  13 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  1 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  11 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  64 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  29 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11

Ван Дер Сарнинг тақдири қарта ўйини туфайли ўзгариб кетган News

Ван Дер Сарнинг тақдири қарта ўйини туфайли ўзгариб кетган

Ҳа, шунақаси ҳам бўлиб туради.

Ван дер Сар 19 ёшгача ҳаваскорларда ўйнаган. Ван Гал қарта ўйини устида дарвозабон ҳақида эшитиб қолган


Бир неча кун олдин Нидерландия телевидениясидаги Tussen de Palen шоусида Эдвин Ван дер Сар меҳмон бўлди. Ўша кўрсатувда у Луи ван Галнинг қарта ўйинига бўлган меҳри фаолиятига ёрдам бергани ҳақида айтиб берди.


1990 йилда 19 ёшли Ван дер Сар "Нордвейк" ҳаваскорлар клуби шарафини ҳимоя қиларди. Эдвин тўп тепадиган клуб устози тасодифан "Аякс"да ассистент сифатида ишлаётган Луи ван Гал билан қарта столи устида учрашиб қолган.

"Мураббийим Ван Галга шундай деган: "Луи, сиз жамоамизнинг ўйинига ташриф буюришингиз керак. Бизда "Аякс"да бемалол ўйнаб кета оладиган дарвозабон ва вингер бор". Кўпчилик бош мураббийимизни кўп гапирадиган инсон деб биларди ва аввалига Ван Гал жим бўлишни ҳамда бор эътиборни қартага қаратишни сўрайди. Аммо ҳаваскор клуб устози ҳамкасбининг гапига кирмади. Натижада Ван Гал ўйинимизга ташриф буюрди. Бир ҳафта ўтиб "Аякс" мени кўрикка чақирди" - деганди Ван Дер Сар.


"Аякс" таклиф юборишидан бир неча кун аввал Роттердамнинг "Спарта" клуби Ван Дер Сарни учинчи дарвозабон сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи эди. Бироқ Эдвин рад этди: Клуб фақат йўлкира учун пул ажратиши унга ёқмади.


Ван Дер Сар "Аякс" билан 4 марта миллий чемпионат, 3 марта Нидерландия Кубоги ва Чемпионлар лигасида зафар қучди.

Шарҳловчи Маартен Мейер ёзган китобда Ван Галнинг қарта ўйинларига бўлган меҳри ҳақида қуйидаги гаплар ёзилган: "Луи қартада кучли эди. Талабалик даврида унда кўп пул бўлмасди, қартани жуда эҳтиёткорлик билан ўйнарди. Луининг биринчи клуби раҳбарларидан бири Ван Галга молиявий кўмак беришга қарор қилди. Ҳомий ва яхшигина пулларга эга бўлган бўлажак мураббий қартада катта пуллар тикишни бошлади. Klaverjas (Нидерландия қарта ўйини) да Ван Гал қайси қарталар чиқиб кетганини яхши эсларди. Тез орада у ўзи ва ҳомийи етарли даражада пул ишлаб олди".


Кўп йиллар ўтганидан сўнг Ван Гал унинг қартадаги асосий ютуғи - суҳбатларни диққат билан эшитиш ва одатда у аҳамият бермаган нарсаларга эътибор қаратиш эканлигини тушунган бўлса керак.


Жасур Асланов таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика