Latest news

23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  0 23:50А Серия. "Интер" – "Милан": Аканжи, Сучич, Лаутаро, Модрич ва Леау бошланғич таркибда!  0 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  19 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  10 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  16 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  6 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  32 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  4 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2

Вальверде қизил карточка олди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди News

Вальверде қизил карточка олди ва ўйиннинг энг яхши футболчисига айланди

"Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Испания Суперкубогининг финал ўйини доирасидаги "Атлетико"га қарши баҳсда қизил карточка олди.

Ўйиннинг асосий вақти 0:0 ҳисобида якунланди ва қўшимча таймларга мурожаат қилинди. 21 ёшли Федерико Вальверде эса ўйиннинг 114-дақиқасида четлатилди. У "қаймоқранглилар" дарвозабони Тибо Куртуа билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетган "Атлетико" форварди Альваро Моратанинг орқасидан йиқитди. Агар ушбу вазиятда қўполлик ишлатилмаганида, Испания терма жамоаси ҳужумчиси вазиятдан унумли фойдаланган ҳолда ўйинга нуқта қўйиши мумкин эди.

Шундай қилиб "Реал" Федериконинг спортчиларга хос бўлмаган ҳаракати туфайли пенальтилар сериясига қадар етиб борди ва унда "қироллик клуби"га омад кулиб боқди. "Реал" 4-1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кубокни боши узра баланд кўтарди.

Уругвайлик ярим ҳимоячи эса қизил карточка олганига қарамасдан ўйиннинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотга сазовор бўлди.

Симеоне: "Айнан у ўйинни ютди. Бу Вальверде учун муҳим вазият эди. Мен унга хавотир олмаслигини, унинг ўрнида бошқаси бўлганда ҳам шундай қилишини айтдим".

Вальверде: "Албатта, мен бундай қўпол ўйнамаслигим керак эди. Мен Моратадан узр сўрадим. Бу мен қилишим мумкин бўлган ягона иш эди. Бутун бошли мураббийлар штаби мени қўллаб-қувватлади. Симеоне ҳам мажбур бўлмасада бу ҳақда менга гапирди".

Облак: "Вальверде бизни яққол гол уриш имкониятимиздан маҳрум қилди. Ўйин пенальтигача борди, пенальти - бу лотерея. Улар гол уришни уддалашди, биз эса йўқ. Энди бошни баланд кўтариш ва ўйнашни давом эттириш керак. Ўша фолни кўриш ёқимсиз эди. Бу ҳақиқий қизил карточка. У бундай қарори орқали бизни гол уриш имкониятидан маҳрум қилди. "Реал" ўйинчиларини табриклайман. Биз ушбу кубокни ютмоқчи эдик, аммо омадимиз келмади".




Rating: +33   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика