Latest news

00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  1 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  6 23:50А Серия. "Интер" – "Милан": Аканжи, Сучич, Лаутаро, Модрич ва Леау бошланғич таркибда!  0 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  17 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  6

Валверде Баэнага ҳужум қилгани учун олти ойга дисквалификация қилиниши мумкин News

Валверде Баэнага ҳужум қилгани учун олти ойга дисквалификация қилиниши мумкин

«Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Федерико Валверденинг «Вилярреал» ярим ҳимоячиси Алекс Баэнага қилган ҳужуми келаси ҳафта эшитилади.

АС нашри хабарига кўра, 17 апрель куни зўравонлик, ирқчилик, ксенофобия ва спортдаги муросасизликка қарши кураш бўйича давлат комиссияси йиғилиш ўтказади ва унда полициядан тегишли материаллар келиб тушган тақдирда вазият ўрганилади.

Комиссия ишни иккита ҳужжат бўйича кўриб чиқади: ярим ҳимоячига етказилган зарар кўрсатилган тиббий хулоса ва «Реал» футболчисининг ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқ-тартибот идораларига келиб тушган шикоят. Қайд этилишича, агар ариза қайтариб олинмаса, жиноий процесс қўзғатилиши муқаррар, шикаст енгил, яъни жарроҳлик ёки даволанишни талаб қилмаса, иш жарима билан чекланиши мумкин.

Агар комиссия ҳужумни интизом билан боғлиқ деб ҳисобласа, ишни Испания Қироллик футбол федерациясига топшириши мумкин — у ҳолда Валвердени 2-4 та ўйингача дисквалификация қилиш ёки мустақил равишда жазони белгилаш ҳуқуқига эга. Яъни Валверде 1 ойдан олти ойгача ҳар қандай спорт иншоотларига кириши тақиқланиши мумкин.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика