Latest news

15:36Чемпионлик учун кураш. "Арсенал" - "Борнмут" баҳси учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  1 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  12 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  1

Валижон Раҳимов: "Мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажариш ва кучли хоҳиш эвазига "Ал Ҳилол"дан очко олишимиз мумкин" News

Валижон Раҳимов: "Мураббийларимиз кўрсатмасини тўғри бажариш ва кучли хоҳиш эвазига "Ал Ҳилол"дан очко олишимиз мумкин"

Олмалиқнинг АГМК жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ўйин ўтказиш учун бугун Саудия Арабистонига йўл олди.

Плей-оффда сафарда "Ал Гарафа"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган АГМК "A" гуруҳида "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Истиқлол" (Тожикистон), "Шабаб Ал Аҳли" (БАА) жамоалари билан беллашади. Биз эса бу борада олдиндаги учрашувлар олдидан жамоанинг маҳоратли дарвозабони Валижон Раҳимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Плей-офф доирасидаги "Ал Гарафа"га қарши ўйин фаолиятингиздаги халқаро майдондаги илк учрашув бўлди. Ушбу учрашувда қандай ҳиссиётлар ва кечинмалар ўтди?

- Ушбу тарихий ғалабанинг шуқуҳи ва кайфияти ҳали тарк этгани йўқ. Мазкур натижадан барча олмалиқлик ва қашқадарёлик футбол мухлислари кўпроқ хурсанд бўлишди, деб ўйлайман. Мураббийларимиз рақибнинг сўнгги ўйинларини диққат билан ўрганиб чиққан ҳолда керакли кўрсатмаларни беришганди. Худонинг қудрати билан сўнгги дақиқаларда ғалаба тўпини киритдик ва мақсадимизга эришдик. Энди навбат гуруҳ босқичи ўйинларига. Бевосита ҳиссиётларга тўхталадиган бўлсам, Саудия Арабистонинг боришимизни барчамиз қаттиқ истагандик. Муқаддас рамазон ойида Маккага яқин жойда бўлиш қандай бахт эканлигини ўйлаб кўринг. Худога шукур орзуимиз амалга ошадиган бўлди. 

- Ўтган мавсумдаги ишончли ўйинларингиздан сўнг мухлислар сизни ўзи учун кашф қилганди. Бу йил эса масъулият икки ҳисса юқори бўлиши табиий. Бўлажак ўйинлардаги босим ва қийинчиликларга тайёрмисиз?

- Футболда дарвозабонда масъулият ниҳоятда юқори бўлади. Шуни ҳис қилган ҳолда мураббийлар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. 

- АГМКнинг гуруҳ босқичидаги рақиблари кучли ва номдор эканлиги барчага маълум. Айниқса "Ал Ҳилол"ни ортиқча таърифлаш шарт эмас. Жамоа ниманинг эвазига Саудия Арабистони клубидан очко тортиб олиши мумкин?

- Тўғри таъкидладингиз. "Ал Ҳилол" Осиёнинг энг кучли жамоалари қаторига киради. Бу - футбол, унда ҳамма нарса рўй бериш эҳтимоли бор. Олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. Мураббийларимизни кўрсатмаларини тўғри бажарган ҳолда, кучли хоҳиш ҳисобига худо хоҳласа енгишимиз мумкин. Жалолиддин Машарипов, Одил Ҳамробеков, Азиз Ғаниев тўп тепаётган "Шабаб Ал Аҳли" жамоасини ҳам кучсиз демаган бўлардим. Улар яқинда БАА Лига кубогида зафар қучишди. Умуман олганда барча ўйинлар шиддатли ва муросасиз кечишини олдиндан тахмин қилса бўлади. 

- Ушбу учрашувларга тайёргарлик қандай бўлмоқда?

-  Юқори кайфиятда тайёргарлик давом этмоқда. Биз Ўзбекистон номидан майдонга чиқамиз. Худо хоҳласа яхши натижалар қайд этиб, ортимизга ёруғ юз билан қайтишга ҳаракат қиламиз. 

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика