Latest news

20:05"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  43 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  7 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  0 19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  6 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  16 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  4 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  1 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1

Валижон Раҳимов: "Ҳакамлар бугун жуда ғалати қарорларни қабул қилди" News

Валижон Раҳимов: "Ҳакамлар бугун жуда ғалати қарорларни қабул қилди"

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финалидан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди.

Олмалиқда АГМК - "Насаф" (0:2) ўртасида кечган баҳс том маънода финал олдидан финал мақомига ҳақли бўлди. Лекин сўнгги дақиқаларда ҳакамлар томонидан қабул қилинган қарорлар турлича талқин қилинди. Мазкур ўйиндан кейин АГМК дарвозабони Валижон Раҳимов фикрларини билдирди. 

"Биз  "Насаф" билан ўйинга жуда кўп тайёргарлик кўрдик. Нафақат бу баҳсга, балки барча ўйин учун қанчадан қанча инсонлар меҳнат қилади. Ҳакамлар эса ўйинга келишади хуштагини чалиб учрашувни бошлаб, хуштаг билан якунлаб яна уйига бориб мазза қилиб яшайверади. Бугунги беллашув чемпионат доирасида бўлганда ҳам майли эди. Бу ерда финал йўлланмаси турибди. VAR факат бир жамоа фойдасига ишлади. Тўғриси ҳакамлар жуда ғалати қарорларни қабул қилди. Ҳакам ўйинни ҳис қилиши, вазиятни ўз қўлига олиши керак. Футболчи ўзини тепага отиб йиқилаверса, пенальти белгиланаверадими? Бугун ҳакам хато қилмаганида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланиши керак эди",- дейди Валижон Раҳимов.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика