Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  3 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Вали Келдиев: “Ҳакамларнинг хатоси бизнинг жамоа фойдасига ҳам бўлса яхши эди” News

Вали Келдиев: “Ҳакамларнинг хатоси бизнинг жамоа фойдасига ҳам бўлса яхши эди”

ПРО-Лиганинг 6-турида кутилмаган натижа Ғузорда қайд этилди.

Боиси ўтган турда “Андижон”ни ўз уйида мағлуб этиб қайтган “Шўртан” бу сафар энди ўз майдонида “Норин”га имкониятни бой бериб, кўпчиликни ажаблантирди. Сабаби Вали Келдиев бошқарувидаги “Норин” жамоаси бунгача чемпионатда ғалаба нима эканлигини билмай келаётганди. Ҳаққулободликларнинг илк ғалабасидан сўнг бош мураббийдан сайтимиз учун интервью олдик.

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам учрашув давомида бир қатор ҳужумлар содир этди. Аммо якуний ҳисоб “Норин” фойдасига ҳал бўлди – дея гап бошлади Вали Норпўлатович.

- “Шўртан” ҳам яхши жамоа. Ўтган турда ғузорликлар сафарда “Андижон”ни мағлуб этганини яхши билардик. Шунга монанд йигитларни тайёрладик. Очиғини айтганда, “Шўртан”дан кучлироқ ўйин кутгандим. Аммо негадир уларнинг ўйини кўнгилдагидек чиқмади, назаримда. Балки аввалги турда кўпроқ куч сарфлашгандир.

- Шогирдларимни ўйинга руҳан тайёрлаш бўлмади. Чунки биласиз бунгача ғалаба қозона олмасдан келаётгандик. Уларга ҳар бир ўйин қийин кечишини лекин харакат қилинса ҳар бир жамоадан очко тортиб олиш мумкинлигини уқтирдим. “Шўртан”га қарши баҳсда йигитлар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди.

- Умуман олганда, ҳар учрашувда футболчиларим ёмон харакат қилмаяпти. Ўша очко йўқотган ўйинларимизни оладиган бўлсак, кўпинча ҳакамларнинг хатолари эвазига жабр чекдик. Хусусан ўз майдонимизда “Истиқлол”га қарши баҳсда биргина нотўғри пенальти ўйин тақдирини ҳал этиб қўйди Тўғри, бу хаётда ҳамма инсон хато қилади. Афсуски ҳакамларнинг хатолари ҳозирча фақат рақибларимиз фойдасига бўлмоқда. Истардимки, уларнинг хатолари бизнинг жамоа фойдасига ҳам бўлишини.

- Энди кейинги турда “Орол”га қарши баҳс олиб борамиз. Нукусда доим яхши жамоа шаклланган. Уларнинг йигитлари ҳар сафар охиригача курашади ва ўйини қовушса исталган жамоадан очко тортиб олиши ҳам мумкин.

- Шогирдларимга ҳам кўп бор таъкидлаяпман, ҳозир ҳеч бир ўйин осон ўтмайди. Кучли ва кучсиз деган тушунча бўлмаслиги керак. Футбол аслида шуниси билан қизиқ – дейди “Норин” бош мураббийи Вали Келдиев.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика