Валерий Газзаев: "ЦСКА ва "Зенит" чемпионлик пойгасидаги фаворитлар"
18 apr 2016 01:05
News
Валерий Газзаев: "ЦСКА ва "Зенит" чемпионлик пойгасидаги фаворитлар"
Россия терма жамоаси ва ЦСКАнинг собиқ бош мураббийи, Валерий Газзаев чемпионлик пойгаси йўлидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- РПЛнинг 2015/16 йилдаги чемпионлигига асосий давогарлар, булар ЦСКА ва "Зенит". Айнан мана шу икки жамоада чемпионлик учун катта имконият мавжуд. "Ростов" футболчиларига эса тажрибасизлик панд бериб қолиши мумкин. Сўнгги ўйинларда улар кучли бўлмаган рақибларга қарши ўйнаб ғалаба қозона олмадилар. Чемпионликка курашаётган жамоа бундай ўйинларда ғалаба қозониши керак. Улар эса дуранг қайд этдилар. "Зенит" ва ЦСКА эса вазиятни жиддийлигини билган ҳолда ўйинларга тайёргарлик кўряпти. "Локомотив"га қарши кечган ўйиндан кейин "ҳарбийларни" қандай ғазабланганини барчангиз кўрдингиз.
Link :
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments