Latest news

18:15Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" (матнли трансляция)  15 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  3 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  10 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  5 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  25 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  12 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   25

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас» News

Вадим Абрамов йирик ҳисобли ғалабадан кейин: «Натижадан қониқдим, аммо ўйиндан эмас»

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Динамо” (0:3) учрашувидан сўнг, бош мураббийи Вадим Абрамов саволларга жавоб берди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги учрашув ҳисобидан қониқдим, холос. Аммо ўйин борасида бундай дея олмайман. Шундай бўлсада, йигитларга йирик ҳисобдаги ғалаба учун  ўз миннатдорчилигимни билдираман. Лекин ўйиндан қониқиш ҳосил қилмадим. Гол урилганидан сўнг, шогирдларим негадир ўйин суръатини пасайтириб юборишди. Ўз навбатида “Навбаҳор-фарм”нинг ёш ва яхши жамоа эканлигини таъкидламоқчиман.


- Мезбонлар жамоангизга муносиб қаршилик кўрсата олишдими?

- Таъкидлаганимдек, майдон эгалари яхши ўйин намойиш этиб, муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди. Мазкур баҳс бизга осон кечмади.


- Жорий мавсумда “Динамо”нинг олдига қандай мақсад қўйилган?

- Албатта, Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган.


- Бу борада “Динамо”га қайси жамоалар рақобат кўрсатади, деб ҳисоблайсиз?

- Менимча, 5 та тур баҳсларидан сўнг, жамоалар  ажралиб қолади. Умуман олганда, ўтган мавсумда Суперлигада қатнашган жамоалар юқори лига йўллланмаси учун кураш олиб боради.


- Про лигадаги жамоалар сони кам эмасми? Бу футболчиларнинг ўйин амалиётига таъсир ўтказмайдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Албатта, ўйинлар сони кам. Шунингдек, ҳозирча қачон 1-давра баҳслари якунланиб, 2-давра ўйинлари қачон бошланишини ҳам билмаймиз.

Шунингдек, 5-тур учрашувларидан кейин орада катта муддатли, адашмасам, 20 кунлик танаффус юзага келади, - дейди мураббий.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика