Latest news

00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  0 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  0 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  1 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  20 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   1 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  9 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5

Вадим Абрамов ўз вақтида терма жамоада қанча маош олганини маълум қилди News

Вадим Абрамов ўз вақтида терма жамоада қанча маош олганини маълум қилди

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов "Alter Ego" лойиҳасига интервью берди.

Лойиҳа бошловчиси Кирилл Альтман Абрамовдан унинг маоши ҳақида ҳам сўради.


- Ўзбекистон терма жамоасида 250 миллион сўм ойлик олганингиз ростми?
- Биласизми, 2011 йил Қатардаги Осиё Кубоги вақтида мен терма жамоадан 1 миллион 200 минг сўм ойлик олардим. Ўша пайтда бу тахминан 200 долларга тенг эди. Ўшанда ойлигим ҳеч кимга қизиқ эмасди-ку. "Бунёдкор"да ҳам, Ўзбекистон терма жамоасида ҳам мендан олдин ишлаган мураббийлардан камроқ маош олдим. Менинг ойлигим ҳақида айтаётган инсонлар Эктор Купернинг маошини ҳам айтишсин, "Бунёдкор"да мендан олдин ишлаган мураббийларнинг ойлигини ҳам маълум қилишсин. Шунда адолатдан бўлади.

- Купернинг маоши қанча эди?
- Унинг ойлиги қанча эканини билмайман.

- Биласиз, шунчаки айтмайсиз...
- Мен ОАВда чиққан хабарлар орқали биламан холос, йилига 1,2 миллион доллар олганини ўқиганман.

- Деярли 2 миллион...

- Ана кўрдингизми сиз мендан яхшироқ билар экансиз. Мен бошқа одамларнинг маоши билан қизиқмайман. Битта савол бор: маошларга ким қизиқади ўзи?

- Халқ талаб қилади, халқ ким қанча ойлик олаётганини билишни хоҳлайди.

- Тушунарли, раҳмат.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика