Latest news

09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  3 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  3 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0 08:264-тур мухлислар ташрифи. Энг кўпи Фарғонада, энг ками Самарқандда  3 02:58АПЛ. Магуайр майдондан четлатилган ўйинда МЮ "Борнмут" билан жанговар дуранг қайд этди  13 02:29Левандовски масаласи ёпилди  5 02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  2 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  1 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  1 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  3 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  1 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  8 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4

Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик" News

Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"

Суперлига 1-туридан ўрин олган "Андижон" - "Сўғдиёна" (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида андижонликлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи навбатда барча андижонликларни янги мавсум ва ғалаба билан табриклайман. Йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлсак-да, бунга эришиш осон бўлмади. Ўзига яраша қийин учрашув ўтказдик. Деярли 99 фоиз янги таркибга эгамиз. Шу боис ҳамманинг бирданига ўйинга қовушиб кетиши осон бўлмади.

"Сўғдиёна" биз кутган ўйинни намойиш этди. Рақибни ўрганиб чиққандик ва қандай ўйин намойиш этишини билардик. Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик. Ҳали қилинадиган ишлар кўп. Айтиб ўтганимдек, таркиб тубдан ўзгарган. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз деб ўйлайман.

Бугунги учрашувда 70 фоиз устунлик жамоамиз томонида бўлди. Ҳимоя ва ҳужумда яхши ҳаракат қилдик. Стадиондаги муҳит умуман алоҳида мавзу. Ҳамма шундай трибуналар қаршида тўп тепишни хоҳлайди. Мухлислар охиригача қўллаб туришди, уларга ҳам катта раҳмат. Биринчи қадам муҳим эди, хайрият ижобий якунлаб олдик.

Биз ўйинларни уй-меҳмонга ажратмаймиз, ҳар бир баҳсга жиддий ҳозирлик кўрамиз. "Андижон" клубига келишимдан мақсад - клуб тарихига оз бўлса-да ўз ҳиссамни қўшиш, вилоят раҳбарияти ва ишқибозларни хурсанд қилиш. Қанчалик қийин бўлмасин, ҳар доим ҳар бир ўйинни мухлисларга байрам сифатида улашишга ҳаракат қиламиз.

- Легионерлар жамоага қанчалик мослашяпти?

- Легионерлар яхши сифатга эга бўлиши ҳамда чиройли ўйин кўрсатиши лозим деб ўйлайман. Улардаги масъулият катта. Биз селекция ишларини чуқур ўйлаб олиб бордик, хусусан хорижлик футболчиларни пухта ўрганиб шундан сўнг жамоага таклиф этдик. Уларнинг инсонийлик хусусиятлари ҳам муҳим. Бугун легионерлар яхши ўйин кўрсатди, аммо майдондаги футболчиларни легионер ва маҳаллийга ажратмаган бўлардим. Чунки биз битта жамоамиз. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ўзимизни кўрсатиш.

- Азиз Турғунбоев ўйин қайдномасидан ўрин олмади.

- Чунки у жароҳат билан келганди ва ҳозир даволаняпти. Ўйлайманки, кейинги ўйинга Азиз тайёр бўлади.

Rating: -2   

Comments

+4   
28 feb 00:47:01
Andijon
Babayan efekti birinchi turda bilindi
+3   
28 feb 00:30:55
Кодиржон
Ман Самвел бабаянга пахта куймокчимасман реални хаетда уртамизда муомо булганди мани хатоим сабаб демокчи булганм мард хаки эркак инсон айримлар езган гапирганчалик эмас у одам омадини берсин хайрли булсин Андижонгаям узигаям шахсан минатдорман у инсондан
+2   
28 feb 00:46:18
Andijon
Andijon
+1   
28 feb 07:14:35
Шухрат Эргашев
Бабаян аввалги фаолиятларидан тугри хулоса чикарган булса, Андижон билан яхши натижа килса керак, таркибни хам узи хохлагандек тахлади, факат тугри ният, худбинлик килмаса булди, Андижонни N1 мухлислари хурмати.... учун
+1   
28 feb 00:20:35
barselona7
Анжанликлар Бабаянни ҳам сизлашади анжанчасига.
+1   
28 feb 00:04:33
Жалоладдин Мухаммадович✈
Бабаяан Черан бекордан бекорга жалб қилмади Андижонга
+1   
27 feb 23:59:46
Odiljon
Самвел так держи дорогой а то плохо будет
+1   
27 feb 23:51:26
Димка!
Бугун Сугдиёна футбол уйнамади биринчи давра охирида курамиз ишингни
+1   
27 feb 23:35:49
David Terezege
Anjan Chempion!
Oleee ole ole oleeee Anjaaaaaaan Anjaaaaaaaaaan
   
01 mar 06:46:17
Кодиржон
Reply to comment by Б Г
Ассалому алейкум рахмат ака ўзизгаям муборак бўлсин. Инсонни яқиндан танимасдан мухокама қилиш осонда. Сизга ўхшаб маниям фикрим ўзгарган Бабаянга нисбатан. Яхши тренер бўмаслиги мумкин, лекин яхши инсонакан
Валекум салом жониз ОМОН булсин сог булинг омад ишизга хаетизга
   
01 mar 06:03:32
Б Г
Reply to comment by Кодиржон
Ие Гайратбек калесиз укакурамазон муборак
Ассалому алейкум рахмат ака ўзизгаям муборак бўлсин. Инсонни яқиндан танимасдан мухокама қилиш осонда. Сизга ўхшаб маниям фикрим ўзгарган Бабаянга нисбатан. Яхши тренер бўмаслиги мумкин, лекин яхши инсонакан
   
28 feb 14:00:47
Кодиржон
Reply to comment by Б Г
Ха брат халиям эсиздами у тема)))
Ие Гайратбек калесиз укакурамазон муборак
   
28 feb 13:27:53
Valijon Masharipov
Андижон якин йилларда бундай йирик хисоб билан хеч жамоани юта олмаган эди мана тренернинг имзоси куринаяпти
   
28 feb 11:23:03
Кодиржон
Reply to comment by Б Г
Ха брат халиям эсиздами у тема)))
Ука узиз айтинн агар Самвел ака доканса деганда мазамизди кочирарди торимии конун буйича лекин сизга Ишам таклиф киганди торими хакики мужик узини суканга Иш таклиф киладии
   
28 feb 11:18:20
Кодиржон
Reply to comment by Б Г
Ха брат халиям эсиздами у тема)))
Узиз холис боп езинг Хамма билсин Самвел ака айримларга ухшаб терпиламаслигинии хато сизга ишам таклиф киганди торими
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика