Latest news

00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 00:00"Челси" - "Лос-Анжелес"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  4 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  8 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  2 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  3

Вадим Абрамов "Навбаҳор" билан ўйин, уй жамоаси ва "лочинлар" сафида МТЖга номзод футболчи ҳақида гапирди News

Вадим Абрамов "Навбаҳор" билан ўйин, уй жамоаси ва "лочинлар" сафида МТЖга номзод футболчи ҳақида гапирди

"Бунёдкор" - "Навбаҳор" ўйинидан сўнг (3:1) мезбонлар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди.




"Ўйинда икки ҳил тайм кўрдик. Биринчи ва иккинчи тайм умуман бошқача бўлди. Биринчи бўлимда учинчи голни ҳам киритишимиз мумкин эди. Афсуски, имкониятдан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса рақиб ташаббусни қўлига олди. "Навбаҳор" сафида тажрибали йигитлар етарлича. 

Мана шундай вазиятда ҳам ўзларида куч топиб, учинчи голни кирита олган йигитларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Рақибга қарши ўтган йилги ўйинимиз ҳам деярли шундай сценарий асосида кечганди", - дея сўз бошлади Абрамов.

Шундан сўнг ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди. 

-Сардор Абдураимов ва Баҳодир Пардаев мавсум аввалида ОЧЛда ўйнашганди. Кейин эса захирага ўтириб қолишди. Улар қандай мақсадда жамоа таркибига қўшиб олинганди?

-Чемпионат давомида ҳали захира керак бўлади. Биз ротация қилишимиз керак. Сиз санаб ўтган йигитлар тажрибали. Улар иккинчи бўлимда майдонга тушиб, ўйинимизни ўзгартиришди. Бизда барча футболчилар майдонга тушишади ва ўйинни кучайтира олишади. 

-"Навбаҳор"ни яхши ўрганганмидингиз?

-Биз барча рақибларни ўрганамиз, уларни ҳурмат қиламиз. Жамоанинг ўйин услуби бизга таниш эди. Улар биринчи бўлимда қандай ўйнашини сезгандик. Рақибда тажрибали мураббий бор. Ўйин рақибга қараб давом этади. Улар биринчи бўлимда бизга имкон беришди, иккинчи таймда эса ўзларига келиб олишди. Умуман айтадиган бўлсам, бугун омадимиз келди. 


-"Бунёдкор" уй жамоасига айланиб қолмоқда. Сафарда жамоага нима етишмаяпти?

-Тўғри. Агар жавобини билганимда... Балки жавобни сиз биларсиз? Бу рухият билан боғлиқ. Сен эҳтиёткор бўлишни бошласанг, хато қилишни бошлайсан. Улар прессинг қила бошлашди, бунгача ўйинни назорат қилган йигитлар эса хатолар қилишди. Барчаси тезда ўзгариб кетди. 

-Иккинчи гол ҳақида қандай фикрдасиз? 

-Ушбу вазиятда хеч қандай ўйин қоидаси бузилиши бўлмаганди. Рақиблар эътироз билдира бошлашганида ҳайрон қолдим. Балки ТВ орқали бу яхши кўрингандир. "Навбаҳор" бироз қўпол ўйнади, футболчимиз ҳам жароҳат олди. Унинг бурни синди. Иккинчи ўйинда ҳам жароҳат олмоқда. Бу ачинарли. 


-Келаси турда "Бухоро" билан ўйнайди. Муборакдаги майдон ҳолатидан келиб чиқсак, жамоа бунга тайёрми?

-Ҳа, биз "Машъал" стадионида ўйнаймиз. У ердаги ҳолатни биламиз. "Машъал" доимо майдон чимини кесмасди. Бу саволни ПФЛга бериш керак. Бундай нарсаларни назорат қиладиган шахслар бор. Футбол томошабинлар учун. Футбол шундай ўйин - майдонга тушиб ўйнаш керак. 

-"Навбаҳор"да Ўзбекистон миллий терма жамоасига мос футболчилар борми?

-Албатта бор. Уларни клубдаги ўйинидан келиб чиққан ҳолда жамоага таклиф қиламиз. Термизликлар сафида ҳам яхши йигитлар бор. Ҳозир уларнинг исм-фамилиясини айтиб ўтирмоқчи эмасман. Уларни кузатиб боряпман. Вақти келганида барчасини билиб оласиз. Умид қиламанки, пандемия тугаганида кимни кузатаётганимни билиб оласиз. "Навбаҳор"да мен кузатган футболчи бугун жуда яхши ҳаракат қилди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика