Latest news

02:23“Байер”нинг 51 ўйиндан иборат мағлубиятсиз серияси ўз якунига етди  0 01:55"Аталанта" йирик ғалаба билан "Байер" эртагига якун ясади ва Европа лигаси чемпионига айланди!  90 01:33"Ливерпуль" ўзига керакли мураббийни LinkedIn орқали қидирмоқда  1 00:15Арсен Венгер офсайднинг бутунлай янгича қоидасини таклиф қилмоқда  5 23:33Бекхэм: "Тарихдаги энг зўр футболчи бизда ўйнаётганига ҳали ҳам ишона олмаяпман"  10 23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  4 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  1 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  6 22:10ФИНАЛгача...  18 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  1 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  9 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  15 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  20

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида News

Вадим Абрамов - Лутфулла Тўраев, Андрей Пятницкий, терма жамоа ва Осиё кубоги ҳақида

"Динамо" жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Самарқандликлар кеча Тошкентдаги йиғин доирасида "Нефтчи"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Мазкур учрашувдан сўнг "Динамо" устози Вадим Абрамовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Вадим Карленович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетяпти? 
- Одатдагидек тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ҳар бир клуб ўз олдига қўйган мақсади йўлида иш олиб бормоқда. Йиғинимизни Самарқандда бошладик. Тошкентда назорат учрашувларида майдонга тушдик. Ҳозир таркиб ҳақида нимадир аниқ гап айтолмайман. Чунки таркибни шакллантириш жараёни кетмоқда. Январь ойида амирликларда йиғин ўтказамиз. Бунда нисбатан таркибга, кимларни сафимизга қўшиб олишимизга аниқлик киритишимиз мумкин бўлади. Айни пайтда ўзингиз ҳам гувоҳ бўлганингиздек кўплаб футболчилар кўрикда бўлиб турибди.

- Мақсад ҳақида гапирдингиз. Про лигадан чиққан клублар одатда дастлаб Суперлигада қолиш вазифасини қўяди. "Динамо"да мақсад қандай?
- Мавсумга тайёр бўлганимиздан сўнг олдимизга қўйилган мақсадни айтишим мумкин. 

- Таркиб кучайтириладими?
- Албатта. Шубҳасиз таркиб кучайтирилади. Жамоанинг ўзагини ташкил қилган йигитларни сақлаб қолганмиз. Таркибга яна футболчилар қўшилади. Бу жараён давом этмоқда.

- Биздаги маълумотларга қараганда, "Динамо" Лутфулла Тўраев билан музокаралар ўтказган экан?
- Бундай гап-сўз бўлгани йўқ. Балки газеталарда шундай ёзишгандир. Очиғи, уни бугун энди кўриб турибман. Лутфулла Тўраев "Нефтчи" мураббийлар штабида. Мураббийлик фаолияти билан табрикладим ва омад тиладим.

- Легионерлар ҳақида фикрингиз қандай? Уларнинг даражаси чемпионатимиздан бир бош устунми?
- Бунга реал қараш керак. Кучли ва класси бир неча бош баланд легионерлар учун катта пуллар тўлашингиз керак бўлади. Биз Саудия Арабистони эмасмиз. Кўрикдаги легионерлар борасида фикр билдириш қийин.

- Андрей Пятницкийнинг "Динамо" ўринбосарларини бошқариши сизнинг танловингизми?
- Бу таклиф мендан чиқди. Уни яхши биламиз. "Спартак"да, Россия жамоаларида ёшлар билан ишлаган. Самарқанд ёшлари ҳақида ўйлашимиз керак. Бунда Пятницкийнинг тажрибаси қўл келиши мумкин. 

- Ўзбекистон терма жамоасидан Осиё кубогида нима кутяпсиз? Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Ҳозир терма жамоа ёпиқ тартибда шуғулланмоқда. Шунинг учун бирор фикр билдиролмайман. Гуруҳдаги рақибларимизга келсак, рақибларга тўғри баҳо берилмаса, барча жамоа билан ўйнаш осон кечмайди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика