Latest news

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  2 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  87 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

Вадим Абрамов: "Бизнинг сафимизда иккита тенг кучли посбон бор" News

Вадим Абрамов: "Бизнинг сафимизда иккита тенг кучли посбон бор"

"Нефтчи" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

"Ўйин жуда қийин бўлди. Ҳисобни очдик, аммо дарҳол тўп ўтказиб юбордик. Шундан сўнг қийинчилик пайдо бўлди. Шошилдик. Йигитларга раҳмат, гол уриб ғалаба қозона олдик. Мухлислар ҳакамни ҳақорат қилишди, аммо ҳакам ўйинни яхши бошқарди деб ўйлайман. Хатто менимча "Нефтчи" дарвозасига пенальти белгиламади", - дейди Вадим Абрамов.

"Металлург"га қарши ўйинда икки очко йўқотдик. Ўша ўйинда 10 дақиқа давомида голни инобатга олиш борасида баҳслар борди. Бу футбол унда кутилмаган натижалар бўлади".

"Нефтчи" ҳимоявий тактика танлади ва асосан қарши ҳужумда ўйнади. Агар жамоа ўз олдига юқори мақсадларни қўйса ўз уйида қўрқмай, ҳужумкор ўйнаши керак. Умуман олганда "Нефтчи" яхши жамоа".

"Бикмаевни тушуришни мўлжаллагандик, аммо ҳисоб тенг бўлиб турганида Мамазулумовни туширишга қарор қилдим. Сабаби рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояланаётганда Бикмаев қийналади. Ўтган сафар "Металлург" билан баҳсда шундай бўлди, рақиб кўпчилик бўлиб ҳимояда ўйнаганди ва Маратда имконият бўлмаганди".

"Бизнинг сафимизда иккита тенг кучли посбон бор. Бироқ олдимизда миллий терма жамоанинг ўйинлари бор. Ўйин амалиёти бўлиши учун Игнатийга имкон бераяпмиз. У биринчи даврада жароҳатлар билан олишди ва ҳозир ўзига келиб олди. Масалан, "Насаф" билан баҳсда бошқа дарвозабон майдонга тушиши мумкин".

Комилжон Икромов ёзиб олди  


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика