Latest news

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  1 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

Вадим Абрамов: "7 йил ичида футбол ҳам, терма жамоа футболчилари ҳам, мен ҳам ўзгардим" News

Вадим Абрамов: "7 йил ичида футбол ҳам, терма жамоа футболчилари ҳам, мен ҳам ўзгардим"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2 октябрь санасидан бошлаб Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

Ушбу йиғин доирасида миллий жамоамиз Жаҳон чемпионати-2022 саралаши 2-босқичидан ўрин олган Яман ҳамда Сингапур термаларига қарши учрашувларга ҳозирлик олиб бормоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоасини эндиликда тажрибали мутахассис Вадим Абрамов бошқармоқда. Миллий жамоамиз бошқарувига иккинчи марта келган мутахассис ўтказилаётган ушбу йиғин, олдиндаги ўйинлар ҳақида ЎФА расмий сайтига гапириб берди:

- Миллий терма жамоани бошқариш, унга устозлик қилиш жуда масъулиятли вазифа. Шу боисдан илк кунданоқ жиддий иш жараёнини бошлаб юборганмиз. Мен 7 йил олдин Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи бўлган эдим. Ўшандан буён орадан анча вақт ўтди. Бу орада футбол ҳам, терма жамоага аъзо ўйинчилар ҳам, хатто мен ҳам ўзгардим.

Саралаш босқичини афсуски, терма жамоамиз муваффақиятли бошлай олмади. Йигитлар айни дамда юзага келган вазиятни жуда яхши тушуниб туришибди. Барча масъулиятни тўла ҳис этмоқда. Шу сабабдан мана олдимизда турган яқин 2 та ўйинда вазиятни яхши томонга ўзгартириб, муҳим ғалабаларни қўлга киритишга уринамиз. Зеро мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш ҳамда Жаҳон чемпионати саралашининг кейинги босқичига йўл олиш имкониятини сақлаб қолиш учун олдиндаги учрашувларда ғалаба қозонмасак бўлмайди, - деди мутахассис.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика