Latest news

14:50Биринчи учрашувни шоуга айлантирган жамоалар тўқнашуви: Финал чиптаси ўйналадиган "Интер" – "Барселона" ўйини учун превью  0 14:29"Ҳурматли мухлислар, жамоадаги ишим давомида мени ҳар томонлама қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат!" — Александр Хомяков  4 14:00​Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг апрель ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  3 13:59Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати. Япония ва Эрон кейинги босқичда  0 13:42"Пахтакор" Педру Морейра қисқа таътилга чиққанини эълон қилди. Жамоани вақтинча Камолиддин Тожиев бошқаради  13 13:27"Челси" футболчиси "Фламенго" диққат марказида  0 12:53"Ямални икки футболчи қўриқлайди" — Симоне Инзаги  18 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  2 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  3 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  19 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  17 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  3 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  6

“УзДонгЯнгКо” жамоаси Андижон вилояти Кубоги соҳиби+ФОТОГАЛЕРЕЯ News

“УзДонгЯнгКо” жамоаси Андижон вилояти Кубоги соҳиби+ФОТОГАЛЕРЕЯ

8 октябрь, якшанба куни Андижон вилояти Кубоги финал баҳси бўлиб ўтди.

“Соғлом авлод” стадионида икки финалчи – “УзДонгЯнгКо” ва “Шаҳрихон” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашув шиддатли ўтиши олдиндан маълум эди. Якунда шундай ҳам бўлди. Таркибдаги номлар борасида шу куни “УзДонгЯнгКо” пешқадам эди. Сабаби бу жамоа ўз вақтида олий ва биринчи  лига жамоаларида ўйнаган бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди. “Шаҳрихон” эса аксинча асосан ёшларга эътибор қаратишни лозим топганига гувоҳ бўлдик.  Учрашув қизиқарли кечди. Стадионга мухлисларнинг ташрифи ҳам у қадар оз бўлмади. “УзДонгЯнгКо” қўшма корхонаси раҳбарияти ҳам стадионга ташриф буюриб, бевосита учрашувни кузатиб борди. Жамият директори учрашув чоғида футболчиларини руҳан кўтариш мақсадида ўзига хос пул мукофотларни жорий этиб, уларни қизиқтириб борди. Айтайлик “УзДонгЯнгКо” жамоасидан биринчи бўлиб гол урган футболчи, энг яхши ҳимоячи ва энг яхши ҳужумчига 200 000 сўмдан пул мукофотини эълон қилди. “Шаҳрихон”  жамоасига эса бу борада асосан мухлислари қўллаб-қувватлаши билан  далда бўлди дейиш мумкин. Шу куни Шаҳрихондан ҳам кўплаб ишқибозлар ташриф буюрди.
Ўйинда шаҳрихонликлар бироз устунликка эришди. Уларнинг бир қатор ҳужумларини “УзДонгЯнгКо”нинг тажрибали ҳимоя қўрғони ўз вақтида бартараф этиб турди. Аммо биринчи бўлимда “Шаҳрихон” барибир ўз мақсадига эришди. Илҳом Абдуғаниев аниқ зарбаси билан учрашувда ҳисобни очди.
Иккинчи бўлимда “УзДонгЯнгКо” ўйинни кучайтирди. Натижада Исроил Турсунов ва Жаҳонгир Юлдашев (2та) ўзини кўрсатиб, рақиб посбонини ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур қилди. Кейинчалик “Шаҳрихон” таркибида заҳирадан майдонга тушган Миржалол Каримбердиев ҳисобни қисқартирган бўлса, якунда бошқа гол қайд этилмади.
Шу тариқа Андижон вилоят Кубоги “УзДонгЯнгКо” жамоасига насиб этди. Учрашувдан сўнг тақдирлаш маросими ташкил этилди. Унда дастлаб сўз олган Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ўткирбек Тошпўлатов ҳар икки жамоага ҳам мазмунли ва кўрсатган  жангавор ўйини учун миннатдорчилик билдириб, уларга ўз дил изҳорларини билдириб ўтди. Шундан сўнг Вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Бекзод Каримов ҳам сўзга чиқиб, Вилоят Кубоги қатнашчиларини шу ергача босиб ўтилган йўлларини алоҳида эътироф этиб, уларни келгуси фаолиятларида омад тилади.
Тақдирлаш маросими дастлаб ҳакамлардан бошланди. Финал баҳсини адолатли ва шу билан бирга юқори савияда бошқариб борган ҳакамлар гуруҳи Андижон вилояти футбол федерацияси томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек ҳар бир жамоага диплом ва эсталик совғалар тақдим этилди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Вилоят футбол федерацияси раҳбарияти ҳамда вилоят футбол федарациясининг бир қатор қўмитаси аъзолари томонидан ҳар бир амплуа бўйича “Энг яхши ўйинчилар” аниқланди. Унга кўра учрашувнинг “Энг яхши дарвозабони” – Бекзод Отахонов (“Шаҳрихон”). “Энг яхши ҳимоячи” – Азамат Исаев (“УзДонгЯнгКо”). “Энг яхши ярим ҳимоячи” – Илҳом Абдуғаниев (“Шаҳрихон”). “Энг яхши ҳужумчи” – Жаҳонгир Юлдашев  (“УзДонгЯнгКо”).  “Энг яхши футболчи” – Анвар Абдуқодиров  (“УзДонгЯнгКо”) деб топилди.
Бундан ташқари ҳар икки жамоа бош мураббийлари Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи томонидан эсталик совғалар билан тақдирланди. Тақдирлаш маросими сўнггида Кубок ўз эгасига топширилди.
Шу тариқа финал учрашуви ва тақдирлаш маросими кўтаринки руҳ остида якунига етди.   

08.10.2017 йил
Андижон вилояти Кубоги-2017.
“УзДонгЯнгКо” – “Шаҳрихон” 3:2 (1:0).
“Соғлом авлод” стадиони,
229 томошабин.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов - 9,0. Анвар Маражабов- 9,0. Зиёдулло Абдураҳмонов- 9,0. Хушнуд Суюнбоев- 8,0 (барчаси Андижон).
Назоратчи: Рустам Ҳамидов (Андижон).

“УзДонгЯнгКо”: 1. Бобур Тожибоев, 2. Азиз Маҳмудов, 3. Азамат Исаев, 4.Салим Раҳматуллаев (17. Сардор Нурматов, 75), 6. Муҳуммаджон Отажонов, 7. Жавлон Ҳамдамов (8. Жаҳонгир Суярқулов, 76), 10. Элдор Туропов, 11. Исроил Турсунов, 12. Жаҳонгир Юлдашев (14. Акрам Муҳаммадтоҳиров, 90), 13. Ёдгор Аҳмедов, 19. Анвар Абдуқодиров (С).
Бош мураббий: Санжар Латипов.

“Шаҳрихон”: 1. Бекзод Отахонов, 2. Шоирбек Рўзиев, 3. Ҳикматилло Ўрмонов (4. Сардорбек Раҳимов, 78), 5. Жавоҳир Жўрахонов, 8. Илҳом Абдуғаниев, 9. Исломжон Назиров (18. Илёс Эргашев, 88.), 10. Бунёдбек Турғунов (6. Миржалол Каримбердиев, 64), 11. Достон Ибрагимов, 14. Исмоил Анварбеков, 19. Хурсандбек Қосимов (17. Абдулатиф Жўраев, 46), 21. Санжар Марипов.
Бош мураббий: Шуҳрат Ҳакимов.

Голлар: Исроил Турсунов, 47. Жаҳонгир Юлдашев, 64. Жаҳонгир Юлдашев, 69 – Илҳом Абдуғаниев, 35.  Миржалол Каримбердиев, 86.  

Огоҳлантиришлар: Жавлон Ҳамдамов, 45. Абдулатиф Жўраев, 50. Муҳаммаджон Отажонов, 55. Исмоил Анварбеков, 62. Шоирбек Рўзиев, 90+2. Исроил Турсунов, 90+3. 


Исломбек Рустамбеков.

Фото: Элмурод Эрматов, Бахтиёр Тоштемиров.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика