Latest news

11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  20 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  2 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  140 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0

Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди" News

Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"

2026-йилги U-23 Осиё кубоги саралаш босқич “E” гуруҳи учрашувлари олдидан жамолалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

— Аввало, саралаш босқичи иштирокчиларини самимий қутлайман. Ушбу турнир юқори даражада ташкил этилишига ишонаман. Умид қиламанки, ўйинлар томошабоп ўтади, ғалаба эса энг кучли жамоага насиб этади.

Шунингдек, Қирғиз Республикаси футбол иттифоқига юқори даражадаги ташкилотчилик учун миннатдорлик билдираман. 

Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди ва мусобақага жанговар ҳамда жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда етиб келди.

Таркиб ҳақида

— Ёшлар терма жамоаларидаги давр футболчиларимиз учун миллий жамоага ўтиш босқичи ҳисобланади. Бир қатор футболчилар аллақачон асосий терма жамоа сафида майдонга тушмоқда. Биз уларни яна U-23 жамоасига жалб этмасликка ҳаракат қиламиз ва буни тўғри ёндашув, деб ҳисоблайман. Чунки миллий жамоага футболчиларни етказиб бериш олдимиздаги асосий вазифалардан бири.

Шу боис биз янгиликлар яратишга интиляпмиз. Ёш футболчилар аста-секин миллий терма жамоага ўтиш имкониятига эга бўлишмоқда. Масалан, илгари ёшлар сафида ўйнаган Абдуқодир Ҳусанов ва Аббосбек Файзуллаев бугун миллий терма жамоада ўз ўрнига эга. Бизнинг асосий мақсадимиз ҳам шундай, истеъдодли ёш футболчиларга имконият яратиб беришдир.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика