Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди
02 sep 23:25
News
Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди
"Андижон" клуби футболчи Алтин Крезиу жамоани тарк этганини маълум қилди.
"Алтин Крезиу жамоамиз билан хайрлашди
Мавсум бошида “Андижон” сафига қўшилган словениялик 23 ёшли ярим ҳимоячи Алтин Крезиу жамоамиз билан хайрлашганини маълум қиламиз.
Айтиш лозимки, ҳар икки томоннинг ўзаро келишувига кўра амалдаги шартнома бекор қилинди.
Крезиу “Андижон” таркибида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Алтинга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ҳамда унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз!", -дейилади клуб баёнотида.
Маълумот учун, 17 сентябрь куни "Андижон" клуби меҳмонда "Арқадағ"га қарши ўйин билан ОЧЛ 2 даги юришини бошлайди. Ўзбекистонда эса ёзги трансфер ойнаси аллақачон ёпилган.
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Comments
Аркадағ – Андижон 1:2
Ўзбекистон МТЖ билан Андижон ФКни кучини таққослаш имкони бўлади бизда))