Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"
03 sep 00:38
News
Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"
"Биринчи биринчи ёмон ўтказдик. Майдон ҳолати туфайли ўйинга киришиб кетишимиз қийин бўлди. Рақибимиздаги таркибдаги футболчилар жисмоний жиҳатдан анча кучли ва йирик гавдали эди. Бундай рақибларга қарши ўйинда эса тўп билан тезкор муомалада бўлиш керак. Биз биринчи таймдаги барча "дуэль"ларни ютқаздик. Биринчи таймда рақибимиз гол уришга муносиб ўйин кўрсатди ва гол урди ҳам. 30-дақиқадан сўнг эса биз ўйинни назорат қила бошладик. Биз ғалаба қозонишга муносиб эдик деб ўйлайман" - деди Карлуш Кейруш бугунги баҳсдан сўнг.
- 2012 йилда ЖАР стадионида сизнинг бошчилигингиздаги Эрон терма жамоаси сўнгги дақиқадаги гол эвазига Ўзбекистонни мағлуб этган эди. Бугун ҳам сизнинг жамоангиз сўнгги дақиқалардаги голлар эвазига ғалабани илиб кетди. Кейруш жамоаларига хос бундай анъананинг сири нимада?
- Ҳеч қачон таслим бўлмаслик ва ҳар бир вазиятда охиригача курашиш. Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман. Масалан, бугун 50-дақиқадан сўнг футболчилар чарчаб қолишди, лекин мен йигитлар яхшироқ ўйнашда ва ҳужум қилишда давом этишга мажбурладим. Якунда бу ўз мевасини берди. Менинг футболчилар ҳеч қачон таслим бўлиши керак эмас. Тўғрисини айтсам, бугун кўпроқ гол уришимиз керак эди.
Similar news
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Comments