Latest news

00:34ЎФА собиқ халқаро бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  0 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  88 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  4 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  0 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Урганчда ёш футболчилар кўриги News

Урганчда ёш футболчилар кўриги

Урганч шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги тизимидаги футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг ўқувчилари ўртасидаги биринчиликнинг ҳудудий саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтди.
24 март куни ниҳоясига етган мазкур мусобақада Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон тумани, Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани, Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Ромитан туманлари,  шунингдек Андижон, Урганч ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган мактаб-интернатларнинг 1999-2000 ва 2001-2002 йилларда туғилган тарбияланувчилари мазкур мусобақанинг финал қисмига бериладиган йўлланмалар учун майдонга тушишди.

Учрашувларни бошқаришга  Исҳақ Ибрагимов (Қорақалпоғистон), Жалғашбой Сарсенов (Қорақалпоғистон), Анвар Алимов (Хоразм вилояти) сингари тажрибали ҳакамларнинг жалб қилинганлиги эътиборга молик бўлди. Бу ўйинларни холисона ўтишини таъминлади.

Якуний натижаларга кўра, ўз гуруҳларида дастлабки икки ўринни эгаллаган қуйидаги жамоалар республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди.

1999-2000 йилларда туғилганлар.
1. Қумқўрғон (Сурхондарё вилояти. Мураббийлар: Баҳодир Тошбоев, Бахтиёр Ҳусанов).
2. Янгийўл(Тошкент вилояти. Мураббийлар: Даврон Душабоев, Санжар Мадисроилов).

2001-2002 йилларда туғилганлар.
1. Урганч (Хоразм вилояти, Мураббийлар: Азамат Жабборов, Алишер Вапаев).
2. Андижон ( Андижон вилояти. Мураббий: Лочинбек Гулдаев).

Араббой АРЗИҚУЛОВ (Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги қошидаги  “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий  кенгаши футбол бўлими бошлиғи): - Учрашувлар давомида бўлғуси чарм тўп усталаримизнинг маҳорати ошиб бораётганига гувоҳ бўлдик. Яхши тайёргарлик кўрган жамоалар ҳақли равишда мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олишди. Умуман мусобақамиз юқори савияда ташкил этилди. Бу ерда ёш футболчиларимизнинг яшаши ва  овқатланиши борасида ҳеч қандай муаммога дуч келмадик. Очиғи, яратиб берилган шарт-шароит ва имкониятлар бизни мамнун этди.  Бунинг учун  Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда вилоят футбол федерацияси раҳбариятига самимий миннатдорчилигимни билдираман.

Султонбой ДОСОВ (Урганч шаҳридаги 5-футбол бўйича Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори): - Кичик ёшлилар гуруҳида зафар қучдик. Эндиликда, финал босқичида муносиб қатнашишга ҳаракат қиламиз. Умуман, ушбу босқич йўлланмасига сазовор бўлишимизни ўзи ютуқ ҳисобланади. Насиб қилса, футболчиларимиз ҳал қилувчи ўйинларда ҳам ишончимизни оқлашади, деган умиддаман.
               
Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика