Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  2 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  1 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Уммон терма жамоасини Бранко Иванкович бошқаради. У янги жамоаси билан катта мақсадларга эришмоқчи News

Уммон терма жамоасини Бранко Иванкович бошқаради. У янги жамоаси билан катта мақсадларга эришмоқчи

Ўтган йил бўлиб ўтган Кўрфаз Кубогидан сўнг Уммон термаси бош мураббийи ишдан бўшатилганди.

Ўшанда жамоани нидерландиялик Эрвин Куман бошқарарди. Яқинда Уммон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди. Уммонликларни ЖЧ-2022 саралаш босқичининг кейинги учрашувларида Бранко Иванкович бошқаради. 

Маълумки, Иванкович "Персеполис" клуби билан эришган муваффақиятлари орқали ном қозонган. Хорватиялик мураббий дастлабки матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди: 

- "Бизда ниятлар кўп, лекин энг асосийси жаҳон чемпионатига чиқиш. Шунингдек, 2023 йилги Осиё Кубогига ҳам боришни мақсад қилганмиз. Биз қисқа ва узоқ муддатли режалар тузамиз. Ўйлайманки, тез орада Уммон Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланади". 

Айни пайтда Уммон терма жамоасми ЖЧ-2022 саралашининг "E" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа янги мураббий қўл остида илк расмий ўйинини 31 март куни Афғонистонга қарши ўтказади. Унгача эса 14 февралда уммонликлар Мьянма билан ўртоқлик учрашувида майдлонга тушишади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика