Latest news

23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  0 23:10"Челси" — ПСЖ. Таркиблар маълум  10 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  121 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Умид Хонимқулов: “Пенальти белгиланган вазиятда тўп жамоадошимнинг қўлига теккан эди” News

Умид Хонимқулов: “Пенальти белгиланган вазиятда тўп жамоадошимнинг қўлига теккан эди”

Кеча Ўзбекистон чемпионати 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу баҳсдан сўнг "Қизилқум" клуби дарвозабони Умид Хонимқулов ўз фикрларини билдирди.

“Аввалам бор барчани мавсум бошлангани билан табриклайман. “Пахтакор”га қарши учрашувда бироз омадимиз келмади. Ушбу баҳсга тайёр эдик. Лекин, ўзимизнинг кичик хатоларимиз туфайли дарвозамиздан учта гол ўтказиб юбордик. Мағлубиятга бутун жамоа айбдор. Пенальти белгиланган вазиятда тўп жамоадошимнинг қўлига теккан эди. Аммо бу вазият жарима майдончамиз ичида содир бўлдими ёки йўқ, билмайман. Биз иккинчи бўлимда яхши ўйин кўрсата олмадик. “Пахтакор” эса бизга қараганда анча мазмунли ўйин намойиш этди. Рақибларимизни ғалаба билан табриклайман. Биринчи турда очко йўқотиш кейинги турларда ўз таъсирини кўрсатади. Хатоларимиздан хулоса чиқарган ҳолда кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз”, - дейди “Қизилқум” клуби дарвозабони Умид Хонимқулов.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика