Latest news

14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  1 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  7 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  5 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  8 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  1 11:25Сон Хён Мин "Реал" билан ўйинда хет-трик қайд этди  10 10:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бугун Черногория билан ўйнайди   6 10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  12 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  7 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   1 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  5

Умид Аҳмаджонов Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиш маросимида иштирок этди News

Умид Аҳмаджонов Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиш маросимида иштирок этди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Реал Мадрид" клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ана шу дастурга асосан пойтахтимизга “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте ташриф буюришган.

Бугун “Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиши бўлиб ўтди. Очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, “Реал Мадрид” клуби мураббийлари ва бошқа мутассаддилар иштирок этишди.  

Испаниялик мутахассислар ЎФА билан ҳамкорликда йўлга қўйилаётган ушбу дастур келажакда ўзбек футболига фойдаси тегишига ишончлари комил эканини таъкидлаб, бу борада қўлларидан келганча ёрдам беришга тайёр эканликларини айтиб ўтишди.

Очилиш маросими жажжи болакайлар учун ҳақиқий футбол байрамига айланиб кетганини таъкидлаб ўтиш зарур. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган қувноқ куй-қўшиқлар, турли шоу дастурлари йиғилганларга юқори кайфият бахш этди.

"Реал Мадрид" клуби мураббийлари юртимизда 16 июнь кунига амалий тадбирлар ўтказишади. Тадбирлар давомида болалар билан турли мастер класслар, назорат учрашувлари, “Summer cup” турнири ва бошқа мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика