Latest news

02:01Мбаппе "Атлетико"га қарши ўйнашга тайёр  0 01:33"Милан" футболчиларисиз: Италия терма жамоаси ЖЧ-2026 йўлланмаси учун кураш йўлида таркибга кимларни жалб этди?  0 01:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" 2:4  0 00:49"Манчестер Юнайтед" икки футболчиси билан шартномани узайтиради  0 00:20MLS мусобақа форматини тубдан ўзгартирмоқда  0 23:58АПЛ. "Борнмут" – "Манчестер Юнайтед": Адли, Далот, Йоро ва Амад бошланғич таркибда  5 23:46МЮ "Ньюкасл" етакчиси билан битим тузишга яқин  0 23:25"Боруссия Д" Санчони қайтармоқчи  1 22:50Иван Бошкович: "Тўртта учрашувда бир очко тўплаш балки инқироз бўлса керак"  4 22:35Суперлига. "Насаф" – "Сурхон" 0:1   4 22:27Лига 1 жамоаси футболчиси бир вақтнинг ўзида икки терма жамоага чақирилди  0 22:01Камолиддин Тожиев: "Биз учун асосий таркиб ва захира ўйинчиси деган тушунча йўқ"  4 21:36Англия терма жамоаси таркиби эълон қилинди: Тухель АПЛда ўйнамаган 35 ёшли дарвозабонни чақирди  1 20:55"Челси" етакчисини жамоада сақлаб қолиш учун унга катта маош таклиф қилмоқда  8 20:26Анвар Ғофуров: "Бугун бизга омад кулиб боқди деб ўйлайман"  5

Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз" News

Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"

"Сурхон" сўнгги учрашувларда ғалаба нималигини билмаяпти.

Жамоанинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 3 та ўйинга етган. Термизликлар бугун уйда "Машъал" билан куч синашади. Бу ўйинлар олдидан жамоа ҳужумчиси Рустам Турдимуродов фикрларини билдирди. 

— "Машъал" билан ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

— Ассалому алайкум. Тайёргарлигимиз яхши ўтди, эртанги ўйинга тайёрмиз.

— "Сурхон" охирги 3 та ўйинда ғалаба қозона олмади. Футболчиларда босим сезилмаяптими, бу омил таъсир қилмайдими?

— Йўқ, ҳеч қандай босим йўқ деб ўйлайман. Эртанги ўйинга келсак, биз майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.

— Наманганда ғалабага нима етишмади?

— Наманганда бизга фақат гол етишмади. Қолган барча ишларни бажардик, аммо тўпни дарвозадан ўтказа олмадик.

— Олдинда "Пахтакор", "Динамо", "Сўғдиёна" каби кучли рақибларга қарши ўйинлар ҳам кутиб турибди. Тақвим ҳақида нима дея оласиз?

— Кейинги тақвим биз учун қийин, аммо бу жамоаларга муносиб рақобат кўрсатамиз ва ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигимизни исботлаймиз.

— "Машъал" билан ўйинда қайси жиҳат ҳал қилувчи бўлиши мумкин?

— Менимча, биринчи гол энг муҳим бўлади. Гол урган жамоа ўйин тизимини бошқаради, шу боис у ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика