Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди
18 sep 2025 14:57
News
Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди
Бош мураббийи Хосеп Гвардиола Чемпионлар Лигасининг 1-тури доирасидаги "Манчестер Сити" – "Наполи" ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов нима учун мунтазам равишда майдонга тушолмаслиги ҳақида тўхталди.
14 сентябрь, якшанба куни 21 ёшли Ҳусанов АПЛнинг 4-тури доирасидаги “Манчестер Юнайтед”га (3:0) қарши ўйинни тўлиқ ўтказди ва энг яхши баҳо олган футболчилардан бири бўлди, ҳатто тур рамзий терма жамоасига ҳам кирди.

"Биз ҳар уч кунда ўйнашимиз керак: ҳеч ким бунга [қанотдаги бундай юкламага) қодир эмас. Мен унинг жисмоний имкониятларини биламан. У жуда тез ва [ўнг] қанотни жуда яхши ёпади. У тўпни камдан кам йўқотади, лекин баъзида унинг ғайрати уни нотўғри қарорлар қабул қилишга мажбур қилади", – деди Гвардиола.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Comments