Latest news

13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  2 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  0 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  3 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  0 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  5 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  6 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  5 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1

Умид Аҳмаджонов: "Ўйин вақтини чўзадиган футболчилар жиддий жазолансин. Керак бўлса, жамоага техник мағлубият ёзилсин" News

Умид Аҳмаджонов: "Ўйин вақтини чўзадиган футболчилар жиддий жазолансин. Керак бўлса, жамоага техник мағлубият ёзилсин"

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов бугун юртимизда футболни янада ривожлантириш ва Суперлига ўйинларининг шаффоф ўтишини таъминлаш мақсадида йиғилиш ташкил қилди.

МОҚ мажлислар залида ўтган мазкур йиғилишда ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари, Суперлига клубларининг бош мураббийлари ва ҳакамлар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида Умид Аҳмаджонов футболимизда юзага келаётган камчиликлар, оқсалишлар ва келишилган ўйинлар хусусида тўхталиб ўтди.

“Футболимизни имкон қадар тезроқ Европа даражасига олиб чиқишимиз керак. Бунинг учун барчамиз бирдам бўлиб ишлашимиз талаб этилади. Келишилган ўйинларга аралашган шахсларни оғир жазо кутиб турибди. Футбол фақат мухлислар учун. Ҳозир ўйинларни 18 та телекамера тасвирга олиши ва VAR тизимини қўллаш бўйича янги лойиҳа устида ишлаяпмиз. Мухлисларга шаффоф ўйин намойиш қилишни таъминлашимиз лозим. Ўйин вақтини чўзадиган футболчилар жиддий жазолансин. Уларга сариқ ва қизил карточкаларни аямасдан кўрсатинглар. Керак бўсла, жамоага техник мағлубият ёзилсин. Эртага бошланадиган янги турдан мана шу тизимни татбиқ қилайлик”, – деди Умид Аҳмаджонов.



Йиғилиш давомида Умид Аҳмаджонов футболни янада ривожлантириш борасида тегишли кўрсатма ва чора-тадбирлар, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан масъул мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берди. Шунингдек, ПФЛ раҳбарлари мухлислар учун стадионларда қулай шарт-шароитлар яратиш, барча стадионларда оилавий секторлар ташкил этиш, ўйин вақтини белгилаш вақтида кўпгина мезонларни ҳисобга олиш борасида керакли топшириқларни қабул қилиб олишди.

Ҳакамлар номидан сўзга чиққан Равшан Эрматов ўйинлар давомида футболчи ва мураббийларни фейр-плейга амал қилишга, соф ўйин вақтини оширишга чақирди. Кўплаб вазиятларда футболчилар вақт чўзиш учун ётиб олишлари хунук ҳолат эканлиги, бундай ҳолатлар футбол жозибасини туширишини таъкидлаб ўтди.



"Динамо" - "Навбаҳор" учрашуви ҳақида ҳалигача ижобий фикрлар билдирилмоқда. Ўйин шиддатли ва курашларга бой тарзда, мухлисларга ёқадиган кўринишда ўтди. Бунинг учун ҳар икки жамоа бош мураббийларига миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман. Улар ўйин бошида футболчилар майдонга йиқилиб, ётиб олишган вазиятларда ҳакамларга эмас, ўз футболчиларига эътироз билдиришди. Туриб ўйинни давом эттириш кераклигини таъкидлашди. Натижада, кейин ҳамма чиройли ва шиддатли ўйин гувоҳига айланди. Барча мураббийлардан мана шундай йўл тутишни, футболчилар билан тушунтириш ишлари олиб боришни сўраб қолардик", - деди Равшан Эрматов.

Шунингдек, ўйин пайтида ҳакамлар ва рақибларини сўкадиган, ўз ҳиссиётларини жиловлай олмайдиган футболчиларни қатъий жазолаш бўйича ҳам иш олиб борилиши таъкидлаб ўтилди.

Rating: +49   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика