Latest news

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Умид Аҳмаджонов: "Энди футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак" News

Умид Аҳмаджонов: "Энди футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак"

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов ишчи гуруҳ билан биргаликда 12 январь куни Фарғонага ташриф буюрди.

"Истиқлол" стадионида Умид Аҳмаджонов вилоят федерациялари масъуллари иштирокида мажлис ўтказди. Мажлисда ЎФФ бошқарма бошлиқлари, Наманган, Андижон ва Фарғона вилояти футбол федерациялари ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

“Водий аҳли футболни жуда севади. Бу ерда футболнинг жонкуяр мухлислари кўп. Ана шу мухлисларни, халқимизни хурсанд қилиш учун асдойдил меҳнат қилишимиз керак. Бунинг учун, кўзи ёниб турган, футбол ривожи учун ҳалол ишлашга тайёр инсонларни ишга олиш керак. Мана “Олтин водий” дастури бўйича ишлар бошланмоқда. Режа бўйича бу йил бутун республика бўйлаб 1000 га яқин мусобақа ўтказиш режалаштирилган. Шулардан 600 таси водийда ўтказилади. Жумладан, Фарғонада 200 га яқин болалар ва ўсмирлар ўртасида мусобақа ўтказамиз.

Эндиликда футбол мактабларига қабулларни шаффоф тарзда ўтказилишини таъминлаш керак. Қабул давомида ЎФФ масъул ходимлари албатта иштирок этади. Шунингдек, ОАВ вакиллари ҳам қабул жараёнини кенг ёритиб боришлари керак.


Шунингдек, Фарғонада мураббийлар ва ҳакамларни тайёрлаш масаласига жиддий ёндашиш зарур. Эндиликда, Ўзбекистон футбол федерацияси ҳакамлар ва мураббийларнинг савиясини ошириш бўйича семинарларнинг барча харажатларини қоплаб беради. Бу чора-тадбирлар истеъдоди бўла туриб, молиявий сабаб лицензия ололмай юрган мураббий ва ҳакамларга яхшигина имконият”, – дейди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

“Водийда футболни ривожлантириш учун кўп меҳнат қилиш керак. Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани. Насиб қилса, бу йил водийда футбол байрами уюштирамиз. Бу ерда халқаро талабларга жавоб берадиган шундай чиройли стадионлар барпо этилган. Бу стадионларда Олимпия  терма жамоамиз иштирокида халқаро ўртоқлик ўйинлари ташкил этилади. Бу водий аҳли учун ўзига хос совға бўлади”, – дея қўшимча қилди Умид Аҳмаджонов.


Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика