Latest news

22:00Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйин бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  3 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" — 2023/24 йилги мавсум чемпиони!  50 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  18 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  172 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  6 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  9 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" News

Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"

Малайзия олимпия терма жамоаси дарвозасига иккинчи голни урган футболчимиз Улуғбек Ҳошимов учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Авваламбор барча ўзбек ҳалқини ғалаба билан табриклайман. Бугун бизни қўллаб қувватлаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Дастлабки учрашув қийин кечиши аниқ эди. Муҳими биз ғалаба қозондик. Кейинги баҳсларда ҳам ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Мақсадимиз кубокни Ўзбекистонга олиб кетиш.

- Бош мураббий сизга иккинчи бўлимда майдонга туширди. Ушбу таркибда рақобат жуда кучли. Ҳужумчилар ўртасидаги рақобат ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бош мураббийнинг қарори ҳар доим тўғри бўлиб чиқади. Ротация қилинмаса рақобат бўлмайди. Ҳозирги таркибда 3-4 ҳужумчи бор. Барча ҳужумчилар асосий таркибдан жой олиш учун курашишмоқда. Рақобат бўлмаса ривожланиш бўлмайди.

- Жорий мавсум "Сурхон" жамоасига кўчиб ўтдингиз. Янги жамоангиз ҳақида нималар дея оласиз? "Сурхон" жамоаси мавсумни ёмон бошлади, аммо кейинчалик вазиятни ўнглаб олди?

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Дастлабки турларда мағлубиятга учрадик, бироқ футболчилар билан вазиятни тўғирлаш кераклиги ҳақида келишиб олдик ва ўйинимизни яхшилаб олдик. Ғалабалар секин-асталик билан келмоқда. "Сурхон" буёғига натижаларини яхшилаб боради.



Rating:    

Comments

   
17 apr 22:21:27
Akbar Mirzayev
Гап йук захирадан тушган булсанг хам Зур уйнадинг ука кейинги уйинларга омад голларинг Билан хаммани хурсанд килавер
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика