Улуғбек Ҳошимов: "Буларни таърифлаб бера олмайман. Мухлисларнинг стадионда бўлишидан эса доимо хурсанд бўламиз"
16 jun 2022 07:04
News
Улуғбек Ҳошимов: "Буларни таърифлаб бера олмайман. Мухлисларнинг стадионда бўлишидан эса доимо хурсанд бўламиз"
Ўйиндан сўнг терма жамоамиз аъзоси Улуғбек Ҳошимов championat.asia муҳбири саволларига жавоб қайтарди.
"Барча кўрди, ўйин қийин ўтди. Бизнинг мақсадимиз - чемпионлик. Буни ёдимиздан чиқармасликка ҳаракат қилдик. Мана, пешонамизга ғалаба ёзилган экан, финалга чиқдик. Буни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Кутиб олинганимиздан тортиб, ғалабадан кейинги хурсандчиликкача... Барчага раҳмат айтмоқчиман - мухлисларга, сиз журналистларга, жамоадошларимга, яратилган шароитлар учун раҳбариятга.
- Япония хавфли рақиб эди. Ўйиндан олдин қўрқув бўлмадими?
- Биринчи навбатда мухлисларнинг ўйинга кирмаслигини эшитиб, шуни ўйладим. Бизнинг мақсадимиз бор эди. Мухлислар кириш-кирмаслигидан қатъи назар ғалаба қозонишимиз лозим эди. Япония кучли терма жамоа.
- Ташқарида 15 минг киши йиғилди. Ўйин пайтида уларнинг овози эшитилдими?
- Стадионга у қадар эшитилмади, лекин буни билдик. Уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қилдик. Финалда стадион тўлиши аниқ. Мухлислар келишидан доимо хурсанд бўлганмиз. Уларнинг қўллаши бизга мотивация беради. Улар стадионда бўлишса, биз жуда хурсанд бўламиз", - деди Улуғбек Ҳошимов.
|
Uzbekistan U23 |
AFC U23 Asian Cup Final Stage . Round Semi Finals 15/06/2022, 22:00 0
:
2
Finished
|
Japan U23 |
Similar news
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Comments