Latest news

13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  17 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  14 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  13 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7 03:03АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Астон Вилла"ни ишончли ҳисоб билан мағлуб этди  6 03:01Ла лига. "Реал" Мадридда "Валенсия"ни тор-мор этди  10 02:43А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Кремонезе"ни мағлуб этди, мезбонлар сафида Жейми Варди гол урди  6

Улуғбек Бақоев: "Охирги 10та ўйинда 4та гол урдик? Чунки бизни ҳурмат қилишни бошлашди" News

Улуғбек Бақоев: "Охирги 10та ўйинда 4та гол урдик? Чунки бизни ҳурмат қилишни бошлашди"

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - "Сўғдиёна" (0:0) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Улуғбек Бақоев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




"Бугун гол уриш учун имкониятлар бўлди, гол ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Баъзида фаол, баъзида пассив ўйнадик. Умуман олганда яхши ўйнадик. Дуранг бизни қониқтирмасди, аммо бу футбол ва кейинги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз. Йигитларимга ўйин учун раҳмат айтаман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- "Машъал" ва "Сўғдиёна" кетма-кет тўртинчи ўйинда дуранг ўйнашди. "Машъал" жамоаингиз учун ноқулай рақибми?

- Балки шундай бўлса керак. Қайсидир маънода сиз ҳақсиз. Биринчи даврада 2:0 ҳисобида олдинда боргандик ва якунда дуранг бўлганди.

- Иккинчи таймда жароҳат олган Даниэль Насриддиновнинг ҳолати қандай?

- Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Сабаби текширувдан ўтгани йўқ. Умид қиламизки унинг жароҳати жиддий эмас.

- "Сўғдиёна" мавсумни ажойиб бошлаганди, аммо 9-турдан кейин ҳозиргача атиги 4та гол урди холос. Балки ўйин услубингизни ўзгартириш вақти келгандир...

- Йўқ, бу ўйин услубимиз билан боғлиқ эмас. Шунчаки бошқа жамоалар бизга бошқача иштиёқ билан тушишни бошлашди. Бизни ҳурмат қилишгани ёқимли.

- Бугун жамоа икки очко йўқотдими ёки бир очко олдими?

- Агар ҳозир икки очко йўқотдик десам мезбонларни хафа қилган бўлардим. Дуранг бўлдими демак бу адолатли натижа. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилди.

- Насимов одатда захирадан сўнгги дақиқаларда майдонга тушаётганди, бугун эса асосий таркибда тушди...

- Бунинг ҳеч қандай сабаби йўқ. Шунчаки бугун уни асосий таркибга киритдим. Бу футбол ва унда кимдир захирада қолиши, кимдир асосий таркибда тушиши керак.


Rating: -7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика