Latest news

18:21"Реал"га "Бавария" вингерининг хизматлари таклиф этилди  0 17:58"Андижон" ва "Навбаҳор" стадионларига томошабинларнинг киришига қисман тақиқ қўйилди, Бошкович, Алибоев ва Адҳамзодага жарима солинди  10 17:39Суперлига. "Бунёдкор" — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  0 17:10Хуммельс Италия ва Германиядаги футбол услубини солиштирди  1 16:42Аббос Файзуллаев ўйинидаги пасайиш юзасидан тушунтириш берди  6 16:15Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди  0 15:53Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради  0 15:37"Фантастик жамоа". Пеп Гвардиола "Ливерпул"ни чемпионлик билан табриклади  4 15:10Ғузордаги стадионга катта футбол қайтади  2 14:46Ўзбекистон Кубоги 2-тур учрашувларида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:26Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган?  5 14:02"Пахтакор" бир киши кам қолган ва "Шўртан"ни кичик ҳисобда ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45"Навбаҳор" "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:30U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда  0 13:01Игорь Сергеев: "20 та гол уриш керак бўлса-ю, вазифани бажариб, диванга ёнбошлаб олиш мумкин, бироқ..."  5

Улуғбек Бақоев: “Ҳар бир беллашувда жон-жаҳдимиз билан харақат қилаётганимиз ижобий натижани бериб турибди” News

Улуғбек Бақоев: “Ҳар бир беллашувда жон-жаҳдимиз билан харақат қилаётганимиз ижобий натижани бериб турибди”

“Бухоро”- “Қизилқум” учрашувидан (1:0) кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ҳар бир баҳсда энг аввало мухлислар учун ўйнаймиз! Бугунги учрашув оғир ўтишини олдиндан билар эдик. Ўзбекистонда футбол ривожланмоқда. Барча жамоалар деярли тенг. Осон ва ўткинчи ўйинларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир беллашувда жон-жаҳдимиз билан харақат қилаётганимиз ижобий натижани бериб турибди. Бугунги ўйинда “Бухоро” ишқибозларига бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун жамоа номидан миннатдорчилик билдираман. Йигитларимизнинг харакатларидан қониқдим. Хар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўряпмиз. Ўйиндан олдин биз, рақиб жамоа дарвозасига узоқдан зарба бериш устида нисбатан кўпроқ ишладик ва бу ўз самарасини берди. Сўзим якунида барча футбол ишқибозларини ва умуман юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами  муносабати билан чин қалбдан,  ўзим ва жамоа номидан табриклайман  - дея ўз фикрларини якунлади Улуғбек Бақоев.

"Бухоро" матбуот хизмати.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика