Latest news

19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  4 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  5 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  2 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  5

Улуғбек Бакаев: "Вақтни атайин чўзиш ҳақида кўрсатма бўлмаган" News

Улуғбек Бакаев: "Вақтни атайин чўзиш ҳақида кўрсатма бўлмаган"

"Навбаҳор" ҳамда "Бухоро" ўртасидаги Суперлиганинг қолдирилган 8-тур ўйинидан (1:0) сўнг меҳмон жамоа устози Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.


“Бугун турли вазифалар учун курашаётган икки жамоа ўйинига гувоҳ бўлдик. “Навбаҳор” чемпионлик учун курашаётган бўлса, биз лигада қолиш учун курашаяпмиз. Жамоалар орасидаги тафовут ҳозирча шундай. Шунга қарамай, ўйин тенг курашлар остида кечди дейиш мумкин. Рақиб тўпга эгалик қилишда, стандар вазиятларда устунроқ ўйнади. Аммо, бизда ҳам этарлича имкониятлар бўлди. Аммо, гол кирита олмадик. Рақиб эса, имкониятидан фойдаланди ва гол урди. Бу ғалаба билан уларни табриклайман. “Навбаҳор” кейинроқ халқаро мусобақада ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Уларга ушбу мусобақада ҳам омад тилайман”, - дейди Бақоэв.

“Об-ҳаво ҳарорати иссиқроқлиги сабаб айрим ўйинчиларимизда чарчоқ аломатлари сезилди. Марказий ҳимоячимиз ва Александр Касян айнан шунинг учун алмаштирилди. Вақтни атайин чўзиш ҳақида кўрсатма бўлмаган. Биз аксинча дарвозабонимизга тўпни тезроқ ўйинга киритиш кераклигини айтиб турдик”.

“Норхонов маҳоратли ва тажрибали ҳужумчи. Унинг кучли томонлари кўп. Балки, “Навбаҳор”да адаптация жараёни қийинроқ кечгандир”.

“Очиғини айтайлик, “Навбаҳор”нинг барча чизиқларида савияли футболчилар тўп тепади. Ҳимояда ҳам, ярим ҳимоя ва ҳужумда ҳам. Қолаверса, жамоа уйида ўйнаганда психологик устунлик улар томонда бўлади. Бугун рақиб ушбу имкониятларидан фойдалана олди”.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика