Latest news

14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  0 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  2 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  5 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  7 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1

Улуғбек Бакаев: "Раҳбариятнинг қарори мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала" News

Улуғбек Бакаев: "Раҳбариятнинг қарори мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала"

Суперлига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" (1:2) баҳсидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Футболчиларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Жамоам биринчи бўлимнинг ўзидаёқ 2-3 хавфли вазиятга эга бўлди. Айрим бир вазиятларда рақиб дарвозабони ўз жамоасини қутқарган бўлса, кейинги вазиятда футболчи тўпни яхши қабул қила олмади. Танаффусдан кейин эса гол ўтказиб юборишимизга қарамай, ҳисобни тенглаштира олдик. Йигитларга ҳеч қандай эътирозим. Шунча имкониятлардан фойдаланиш керак. "Машъал" эса ўз вазиятларидан фойдаланиб кетди. "Машъал" жамоасини бугунги ғалаба билан табриклайман" - деди Улуғбек Бакаев бугунги баҳс ҳақида.


- Ўтган турдаги мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманида истеъфо сўрашингизни айтган эдингиз, аммо клуб раҳбарияти сизга ишонч билдиришда давом этишини эълон қилди. Бугунги мағлубиятдан кейин ҳам раҳбарият ўз фикрида қолади деб ўйлайсизми?

- Бу савол ўйинга алоқадор эмас. Келинг, бугунги учрашувга оид мавзулар ҳақида суҳбатлашайлик. Раҳбариятнинг қарори, мен ва раҳбарият ўртасидаги шахсий масала.

- "Бухоро" сўнгги учрашувларда жуда кўп гол ўтказиб юборяпти. Ҳимоя чизиғи эса асосан легионер футболчилардан ташкил топган. Жамоанинг кўп гол ўтказиб юбораётгани легионерларнинг савияси бўйича шубҳа уйғотмайдими?

- Фикрингизга қўшиламан. Биз кўп гол ўтказиб юборяпмиз. Айниқса ўйин тугашига оз қолганида гол ўтказиб юборяпмиз. Менимча, бу руҳият билан боғлиқ. Спортчи кўп мағлуб бўлаётган чоғи ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўяди. Шундай пайтда дуранг ёки ғалаба жамоага руҳий тушкунликдан чиқиб кетишга ёрдам беради.

- "Бухоро" натижа ўхшамаётганига қарамай, жамоангиз янги мавсумда қизиқарли футбол ўйнамоқда. Шунингдек, жамоа Жавоҳир Рўзиев ва Равшан Хайруллаев каби ёш футболчиларга имконият бермоқда. "Бухоро" жамоасининг яқин келажакдаги стратегияси ёш футболчиларга қаратилган бўладими?

- Барчаси футболчиларнинг ўзига боғлиқ. Замонавий футболда ёшнинг фарқи йўқ. Футболчи Суперлига даражасига тўғри келса, хоҳ 15 ёшли футболчи бўлсин, хоҳ 30 ёш, умуман фарқи йўқ. Майдонга чиқсин ва барчасини исботласин. Бундай вазиятда барчаси футболчининг ўзига боғлиқ, барчасини майдонда исботлаш керак. Суперлишга даражасига тортмайдиган футболчига қанча имконият беришдан қатъи назар, у асосий таркибдан ўрин эгаллай олмайди.

- Пенальти белгиланганидан сўнг анча ҳиссиётларга берилдингиз. Ўша вазиятга изоҳ бериб ўта оласизми?

- Мен вазиятни кўрганим йўқ. Лекин футболчидан сўраб олдим. Агар тўп футболчига тегинган бўлса, демак бу пенальти. Ўзи ҳимоячилар жарима майдончаси ичида "подкат" ташлаши нотўғри. Биз пенальтидан сўнг ҳисобни тенглаштира олдик ва ҳаттоки ҳисобда олдинга чиқиб олиш имкониятимиз ҳам бор эди. Ҳакам пенальти белгиладими, демак унда етарлича асослар бўлган. Мен вазиятни кўрганим йўқ ва бир нарса дейишим қийин.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика