УФФ президенти: "Келаси мавсум VAR тизимидан фойдаланишимиз мумкин"
25 sep 2018 12:55
News
УФФ президенти: "Келаси мавсум VAR тизимидан фойдаланишимиз мумкин"
Украина футбол федерацияси президенти Андрей Павелко мамлакат миллий чемпионатида видеоассистент тизими (VAR) қўлланилиши мумкинлигини айтди.
"Тизимни синовдан ўтказишимиз, Премьер-лигада қўллаб кўришимиз ва ҳакамлар тестдан ўтказишига имкон беришимиз керак. Польшадагидек тизимни танладик. У ерда кўчма тизим бор, у стадионга келади, трансляцияга уланади. Автобусда VAR ишини таъминлайдиган ҳакам ва мутахассислар бригадаси ишлайди.
ФИФА ва польшалик ҳамкасбларимиз билан биргаликда музокара ўтказиб, ускунани сотиб оламиз. Март ойида тизим фойдаланишга тайёр бўлиши мумкин. Украина Премьер-лигаси барча ҳуқуқларни қўлга киритганидан сўнг тизимдан фойдалана оламиз. Бу келаси мавсумда содир бўлиши мумкин" - дейди Павелко.
Link :
Source : Футбол 1 (Ukr)
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments