Latest news

18:30Про лига шарҳи. "Дўстлик" ниҳоят ғалаба қозонди, марказий ўйинда дуранг  0 18:00Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Парагвай терма жамоаси анча тажрибали ва кучли"  0 17:53Суперлига. "Локомотив" – "Сурхон". Таркиблар маълум  2 17:25Про лига. 10-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  1 16:54"Арсенал" дарвозабони Чемпионшип финалига "Гарри Поттер"даги персонажлардан бири сифатида келди  0 16:29Оскар Бразилияга қайтиши мумкин  3 16:01"Ювентус" "Женоа" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 15:37"Болонья" ҳимоячиси "Ювентус" таклифига розилик берди  0 15:15Испания терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  11 14:55"Нефтчи" мухлислари қаршисида ОКМКни ютган қарама-қаршиликдан ГАЛЕРЕЯ  1 14:34Хави АПЛнинг топ-клуби билан музокаралар олиб бормоқда  9 14:08Ўзбекистон футзал терма жамоасининг рақиблари ФИФА рейтингида нечанчи ўринларда бормоқда?  11 13:40Ўзбекистон Суперкубогида ишлайдиган расмийлар маълум  8 13:13Эшитдик-да! "Ланс" устози "Ницца"га ўтмоқда  1 12:50Коста-Рика футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олганимиздан мамнунмиз"  0

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит" News

Уэйн Руни: "Ўйлашимча, Англия фаворит"

"Манчестер Юнайтед" афсонаси Уэйн Руни Англия термасининг Италияга қарши кечадиган Евро-2020 финали олдидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Рунининг фикрича, англияликлар ўзларининг асосий устунлиги – тезликдан фойдаланишлари керак. Айниқса, Италия терма жамоасининг марказий ҳимоячилари жуфтлигининг ёшини биргаликда ҳисоблаганда, тахминан 70 ёш бўлса. 

"Ўйлашимча, биз фаворитмиз. Англияда етарлича маҳорат бор ва футболчиларнинг руҳий ҳолати билан ҳаммаси жойида. 

Фақат мен уларни ўйинни секинлаштиришга уринадиган Италиянинг қармоқларига тушмасликлари бўйича огоҳлантирган бўлардим.

Гаретнинг ўрнида бўлганимда, футболчиларга тўп билан тезкор муомала қилишларини, юқори темпни сақлаб, италияликларни чарчатиш кераклигини айтардим.

2014 йилда Уругвай бизни шундай ўйнашга мажбур қилиб, чарчатган, аммо ҳозирги Англия терма жамоаси кўпроқ кўча характерига эга.

Леонардо Бонуччи ва Жоржо Кьеллини — ажойиб футболчилар, аммо энг тезкор эмас. Ишонаманки, Гарет ва Стив Холанд Альваро Моратанинг ярим финалда Италияга урган голини эслашади. Ўша гол кўрсатдики, агар сиз тез ҳаракат қилсангиз, ушбу ажойиб марказий ҳимоячиларни ноқулай ҳолатга келтириш мумкин. 

"Агар Англия Рахим Стерлингни қулай вазиятга чиқара олса, Харри Кейн ва бошқа футболчилар ўз позицияларида тезкорликни намойиш этишса, Кьеллини ва Бонуччига осон бўлмайди", – деди Руни.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика