U-21 Биринчилиги иштирокчилари учун регламент енгиллаштирилади
23 jun 2020 17:38
News
U-21 Биринчилиги иштирокчилари учун регламент енгиллаштирилади
Футбол мавсуми старт олгач эса кичик қитъа чемпионатларига тайёргарлик кўраётган ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари йиғинларга зўр берди.
Бу ҳолат табиийки, Coca Cola Суперлиганинг ўринбосарлар ўртасидаги турнирларига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Яъни, бир қатор клублар кичик термаларга ўз ўйинчиларини юборишлари натижасида U-21 биринчилигида таркиб муаммоси билан тўқнашмоқда. Мусобақаларни ўтказиш регламентига кўра, U-21 биринчилиги қайдномасига U-18 жамоасидан максимум тўрт нафар футболчини киритиш мумкин.
Юқоридаги вазиятдан келиб чиқиб, ЎзПФЛ терма жамоаларга футболчи етказиб бераётган клубларга енгиллик яратиб беради. Яъни, клуб бирор терма жамоага қанча футболчи берган бўлса, U-21 қайдномасига U-18 жамоасининг худди шунча футболчисини қўшимча равишда киритиши мумкин бўлади. Бунда клублар учрашувга қадар ЎзПФЛга расмий хат билан чиқади ва мазкур хатга ЎФА томонидан йўлланган терма жамоага чақириқ хати илова қилинади.
Comments