Latest news

22:24Ҳусайн Норчаев: "Совринни ота-онамга бағишлайман"  0 21:55Иско финал олдидан қандай фикрда?  0 21:38"Насаф" - 2025 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби!  205 20:51Симоне Инзаги "Олтин тўп"ни ким олиши кераклигини айтди  7 20:29"Барселона" Шенсни бўйича қарор қабул қилди  2 19:52Хаби Алонсонинг "Реал" бош мураббийи этиб тайинланганидан кейинги илк фикрлари  2 19:25"Милан" янги спорт директорини тайинлади. Жамоани қайта тиклаш учун ким жавобгар бўлади?  7 19:02Дониёр Саидов: "Тажрибали мураббийларнинг тактик курашига гувоҳ бўламиз"  0 18:49Ўзбекистон Суперкубоги. "Насаф" – "Андижон". Таркиблар маълум  14 18:37"Насаф"нинг Суперкубок баҳси учун "Бунёдкор"га етиб келишидан суратлар  1 18:28"Андижон"нинг Суперкубок учрашуви учун стадионга етиб келишидан суратлар  9 18:16Асрор Алиқулов: "Биринчи бўлимда бизга иккинчи бўлимдаги каби шижоат етишмади"  0 18:00БАА - Ўзбекистон учрашувини катта экранда томоша қилишни истаганлар диққатига!   12 17:54Ўзбекистон Суперкубоги-2025. "Бунёдкор" стадиони учрашувга шай ҳолатда  2 17:20Саудия Арабистонида спиртли ичимликлар: 2034 йилги ЖЧда сайёҳлар учун истисно бўлиши мумкин  10

U-20 жаҳон чемпионати. Осиё 8та ўйинда 7 очко йиғди News

U-20 жаҳон чемпионати. Осиё 8та ўйинда 7 очко йиғди

Польшада бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2-тур баҳсларига якун ясалди.

Бугундан 3-тур беллашувлари старт олади. Маълумки, ушбу мусобақада Осиёдан тўртта жамоа қатнашяпти: Япония, Қатар, Саудия Арабистони ва Жанубий Корея. 

Ўтган икки турда Япония 4 очко тўплади. Японлар Эквадор билан дуранг ўйнаб, кейин Мексикани йирик ҳисобда мағлуб этишди. Жанубий Кореяда ҳозирча 3 очко бор. Ғарбий Осиё вакили Қатар билан Саудия Арабистони эса ҳозирча ғалаба тугул дурангга ҳам эриша олгани йўқ. 

Кеча Саудия Арабистони Мали билан ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда 3:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Бундан кўриниб турибдики, саудияликларга характер етишмаяпти. Қатар эса Украинага қарши тенгма-тенг кураш олиб бориб (ҳатто баъзи вазиятларда устунлик қилиб), якунда 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Дастлабки икки турда Осиё жамоалари қайд этган натижалар 

Япония - Эквадор 1:1

Мексика - Япония 0:3 


Қатар - Нигерия 0:4 

Қатар - Украина 0:1


Франция - Саудия Арабистони 2:0

Саудия Арабистони - Мали 3:4 


Португалия - Жанубий Корея 1:0 

ЖАР - Жанубий Корея 0:1 

Кўриниб турибдики, ҳеч бир жаҳон чемпионати Осиё жамоалари учун осон ўтмайди. Бу хоҳ мундиал бўлсин, хоҳ ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги мусобақалар бўлсин. Ҳозирги пайтда фақат Япониядан нимадир умид қилиш мумкин. Саудия Арабистони билан Қатар мусобақа билан хайрлашиб бўлди. 

Жанубий Кореянинг бор умиди 3-турга қолган. Гуруҳдаги охирги ўйинни кореяликлар 31 май куни Аргентинага қарши ўтказишади. Лекин Японияни ҳам гуруҳдан чиқди дейишга ҳали эрта. Бугун бўлиб ўтадиган Италияга қарши баҳс ҳаммасига ойдинлик киритади. Дарвоқе, мазкур учрашув бизнинг вақт билан 21:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика