Latest news

U-20 Араб Кубоги-2021. Ўзбекистон U-18 термаси яна ютқазди News

U-20 Араб Кубоги-2021. Ўзбекистон U-18 термаси яна ютқазди

Мисрда U-20 Араб Кубоги мусобақасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон U-18 жамоаси навбатдаги ўйинни Тунис U-20 термасига қарши ўтказди ва минимал ҳисоб (0:1)да имкониятни бой берди. Ягона голни 24-дақиқада Азиз Обид урган.

“D” гуруҳидаги яна бир учрашув сал кейинроқ Яман ва Саудия Арабистони ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур квартетда тунисликлар 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон охирги турни Яманга қарши ўтказади. Мазкур ўйин 27 июнга белгиланган. Тунис эса шу куни саудияликлар билан баҳслашади.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика