Тухель: “Самолёт бўлмаса, поезд. У бўлмаса, автобус. Агар у ҳам бўлмаса, ўз машинамда ўйинга борамиз”
14 mar 2022 09:45
News
Тухель: “Самолёт бўлмаса, поезд. У бўлмаса, автобус. Агар у ҳам бўлмаса, ўз машинамда ўйинга борамиз”
“Челси” устози Томас Тухель Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Лилл”га қарши 16 март куни ўтадиган ўйинга қайси йўл билан бўлмасин жамоани олиб боришини айтди.
Британия ҳукуматининг Роман Абрамовичга қўллаган санкциялар туфайли Лондон клуби қийин аҳволга тушиб қолган.
“Мендаги охирги маълумотга кўра, бизга самолёт беришади: Францияга учиб боришимиз ва у ердан ортга қайтишимиз учун. Агар ундай бўлмаса, поездда борамиз. Поездда бўлмаса, автобусда етиб оламиз. Автобус ҳам бўлмаса, у ҳолда ўз минивэним (машина)да олиб бораман”, деган Тухель.
Эслатиб ўтамиз, Лондонда ўтган дастлабки учрашувда “аристократлар” 2:0 ҳисобда зафар қучган.
Link :
Source : Football.London
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments