Latest news

15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  7 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13

"Турон" ва "Насаф" умуман пенальти тепмаган, "Пахтакор" дарвозасига ҳали жарима белгиланмади (тўлиқ статистика) News

"Турон" ва "Насаф" умуман пенальти тепмаган, "Пахтакор" дарвозасига ҳали жарима белгиланмади (тўлиқ статистика)

Кеча Про лиганинг ортда қолган ўйинларида қайд этилган қизиқарли статистик маълумотларни тақдим қилган эдик. Бугун шу ишни Coca-Cola Суперлигасида такрорлаб кўрамиз.

Энг кўп ғалаба ва мағлубият

Мавсумдаги ғалабалар сони бўйича Тошкентнинг "Пахтакор" клуби етакчи бўлиб турибди — 7 та. "Сурхон", "Турон" ва "Андижон" жамоалари эса мағлубиятлар сони бўйича пешқадамлик қилишмоқда — 6 тадан. 9-турдан кейин бирор марта ғалаба қозонмаган ягона жамоа Яйпаннинг "Турон" клуби ҳисобланади. Ҳанузгача мағлубиятга учрамаган 2 клуб бор: Питер Хюистра  бошчилигидаги "Пахтакор" ва Улуғбек Бақоевнинг "Сўғдиёна"си.

Энг кўп ва кам гол урган жамоалар

Рақиблари дарвозасига тўп киритиш бўйича ҳам "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" етакчи — 22 тадан. Бу борадаги энг ёмон натижа "Турон" ҳамда "Сурхон" жамоаларига тегишли — 6 (Яйпан клуби ҳали сафарда бирорта гол ургани йўқ).

Пенальтидан энг кўп фойда кўрган жамоалар

Мавсумнинг ушбу қисмига қадар ўтказилган баҳсларда ҳакамлар 28 бор 11 метрлик нуқтага ишора қилишган. Пенальти тепган жамоалар орасида "Пахтакор" ва "Локомотив" етакчи бўлиб турибди. Тўлиқ статистика билан танишинг:

клубпенальти
"Локомотив"4
"Пахтакор"4
"Навбаҳор"3
"Сўғдиёна"3
"Бунёдкор"3
"Сурхон"2
"Андижон"2
АГМК2
"Қизилқум"2
"Металлург"1
"Қўқон-1912"1
"Машъал"1

Маълумот учун, "Турон" ва "Насаф" футболчилари ҳали бирор марта пенальти ишлаб олишмаган.

Энг кўп пенальти тепилган ўйин

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби Суперлиганинг иккинчи турида "Локо" майдонига сафар қилган. Ўшанда учрашувни бошқарган Зокир Қодиров 3 марта 11 метрлик нуқтага ишора қилган.

Пенальтидан энг кўп азият чеккан жамоалар

Бу борада Муборакнинг "Машъал" клуби етакчи бўлиб турибди. Тўлиқ статистика:

клубпенальти
"Машъал"5
"Локомотив"3
"Сўғдиёна"3
"Навбаҳор"3
"Турон"3
"Қўқон-1912"2
"Бунёдкор"2
"Андижон"2
АГМК2
"Насаф"2
"Сурхон"1

Маълумот учун, "Пахтакор", "Металлург" ва "Қизилқум" дарвозасига ҳали бирор марта пенальти белгиланмаган.

Амалга оширилмаган пенальти(лар)

Жорий мавсумда белгиланган 28 пенальтидан 6 таси голга айланмаган. Қулай имкониятдан фойдаланолмаган футболчилар қуйидагилар: Станислав Андреев ("Бунёдкор" дарвозасига), Азимжон Аҳмедов ("Локомотив" дарвозасига), Ислом Тошпўлатов ("Сўғдиёна" дарвозасига), Жасур Ҳасанов ("Машъал" дарвозасига), Жавоҳир Сидиқов ("Машъал" дарвозасига), Жасурбек Жалолиддинов ("Қўқон-1912" дарвозасига).

Умумий

Мавсумнинг ортда қолган қисмида 59 та ўйин ўтказилди. Ушбу учрашувларда жами 140 та гол урилган. Бу ҳар ўйинга ўртача 2,5 тадан тўғри келади.

59 ўйинда жами 273 та сариқ карточка кўрсатилган. Бу ҳар ўйинга ўртача 4,6 тадан тўғри келади. Бундан ташқари, реферилар 2 бор 2-сариқ карточкадан кейин қизилига мурожаат қилишган бўлса, 5 марта футболчилар тўғридан тўғри майдондан четлатилган.

Илҳом Мўминжоновнинг гапи тўғрими? (статистика)

Author :
Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика