Latest news

12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  1 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  13 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  1 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  9 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  29

"Турон" лойиҳасига оид қизиқарли фактларни биласизми? (Бекзод Толибов блоги) News

"Турон" лойиҳасига оид қизиқарли фактларни биласизми? (Бекзод Толибов блоги)

Яйпаннинг "Турон" клуби 2017-йил 5-май санасида ташкил топган.

Ортда қолган йиллар давомида жамоа эришган натижалар: "Наврўз" кубоги соҳиби (2018), Фарғона вилояти 2-лигаси чемпиони (2018), "В" Про-лига Шарқ минтақаси чемпиони ва ўтиш ўйинлари ғолиби (2019), Про-лига чемпиони (2020), Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси (2021), Суперлигага ўтиш ўйини ғолиби (2022), Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси (2023).

Ўтган даврни таҳлил қилиб чиқсак, бугунга келиб "Турон" лойиҳаси ташкил этилганига ҳам 6 йилдан ошибди. Қуйида клуб фаолиятига бир нечта қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.



Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳининг аввалги ва ҳозирги кўриниши. Ушбу стадионнинг аввалги номи "Конизар" эди.

  • Жамоа сардори сифатида илк бор "Турон"ни майдонга бошлаб тушган футболчи Миржалол Жўраев бўлган. Бугунги кунда у клубнинг U-19 жамоасини бошқармоқда. Ёш мутахассис 2023-йилги мавсумда Суперлиганинг 2 та учрашувида ҳам ишлади.
"Турон"нинг илк бош мураббийи ҳозирда клуб бош директори лавозимида ишлаб келаётган Абдуваҳоб Аҳмадалиев ҳисобланади.

2019-йилги мавсумда "Турон" мураббийлар штаби. Чапдан биринчида турган Собир Ҳамидовни кўплар яхши танийди. Собиқ футболчи айни дамда клуб академиясини бошқармоқда.


Баҳром Хакимов "Турон"да ишлаган илк мураббийлардан ҳисобланади. Тажрибали мутахассис бугунга қадар клубда бош мураббий, ёшлар жамоаси бош мураббийи ва академия директори каби лавозимларда фаолият олиб борган.


Исломбек Исмоиловни яхши биласиз, "Турон"да энг кўп соврин ютган мураббий. Ёш мутахассис ҳозирги кунда Ўзбекистон U-15 терма жамоасини бошқармоқда.


Ёрқин Назаров "Турон"нинг ҳозирги кундаги бош мураббийи. Жамоа ушбу мутахассис қўл остида Суперлигада "Бухоро", "Насаф" ва "Сўғдиёна" клубларини мағлубиятга учрата олди.



Юқоридаги суратларда 2017 ва 2023 йилги мавсумлардаги "Турон" таркиби акс этган.



Яйпаннинг "Турон" клуби 2023-йилги мавсум таркибида Суперлигада ёш футболчилар энг кўп дебют қилган жамоалардан ҳисобланади. Хусусан, Асадбек Саитхонов, Фаррух Қодиров, Абдулҳафизхон Носирхонов, Лазизхон Мўйдинов, Асилбек Айсаров, Миразиз Маҳаммадалиев, Хумоюншоҳ Сайётов, Акбаржон Абдирасулов, Абега Энгянг Нгу, Равшанбек Хайруллаев каби футболчилар ортда қолган мавсум давомида Суперлигадаги ўзларининг илк ўйинларини ўтказишга муваффақ бўлдилар.


Бекзод Толибов тайёрлади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика