Latest news

13:30Лотар Маттеус: "Дунёда Ҳарри Кейндан яхшироқ ҳужумчини кўрмаяпман"  0 13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  2 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  11 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  17 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  12 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги) News

Биринчи даврани мағлубиятсиз тугатган "Нефтчи"да тўпурарлар пойгаси қандай? (Бекзод Толибов блоги)

Суперлига биринчи даврасида мағлубиятга учрамаган ягона жамоа "Нефтчи" бўлди.

Виталий Левченко шогирдлари ортда қолган 13 та турнинг 6 тасини ғалаба билан якунлашган бўлса, 7 та ўйинда дуранг натижа қайд этилди. Тўплар нисбати 20-10, фарғоналиклар рақиблар дарвозасини 20 бор аниқ нишонга олишди, 10 та тўп ўтказиб юборилди.

Тўпурарлар пойгасида айни дамда жамоани тарк этгани айтилаётган Тома Табатадзе бормоқда, жами 6 та гол. Грузиялик футболчи "Пахтакор" (1 та), "Насаф" (2 та), "Сурхон" (2 та), "Қизилқум” (1 та) жамоалари дарвозаларини ишғол қилган.

"Нефтчи"нинг ёш ҳужумчиси Улуғбек Ҳошимов жорий мавсумнинг ортда қолган қисмида жами 3 та гол урди, хусусан у "Сўғдиёна" (1 та), "Турон" (1 та), "Бухоро" (1 та) жамоалари дарвозаларини аниқ нишонга олишга эришди.

Ёзги трансферлар вақтида легионерга айланган футболчи Нурилло Тўхтасинов ҳам жамоанинг биринчи давра давомидаги тўпурарларидан бир ҳисобланарди. Нурилло 13 турда 3 та тўп киритди, жумладан "Сўғдиёна" (1 та), ОКМК (1 та) ва "Андижон" (1 та) дарвозаларига гол урди.

"Навбаҳор"дан "Нефтчи"га кўчиб ўтган ҳужумкор ярим ҳимоячи Диёржон Туроповнинг ҳам тўпурлар жадвалида ўрни бор. Туропов ҳозиргача жами 2 та гол урди, жумладан "Андижон" (1 та), "Бунёдкор" (1 та) дарвозалари ишғол этилди. 

Навбатдаги тўпурар бу - Умар Адҳамзода. Дастлаб Фарғонанинг "Истиқлол" клубида ўйнаган ҳужумкор ярим ҳимоячи кейинчалик "Нефтчи"га кўчиб ўтди ва ҳозирда Виталий Левченконинг асосий қуролларидан бирига айланди. Адҳамзода Суперлиганинг илк турида "Металлург" дарвозасига 2 та тўп киритишнинг уддасидан чиққан.

Жамоанинг яна бир тўпурарларидан бири Олексей Ларин ҳисобланади. Легионер футболчи биринчи давра мобайнида жами 2 та тўп киритди, жумладан "Пахтакор" (1 та), ОКМК (1 та) дарвозаларини ишғол қилишга эришди.

Тажрибали футболчи Мирзоҳид Ғофуров "Нефтчи" сафига қўшилганидан сўнг ўзини жамоа етакчиларидан бири сифатида намойиш этмоқда. Ғофуров ҳам илк турда "Металлург" дарвозасига 1 та тўп киритишга муваффақ бўлди. Фарғоналикларнинг кўплаб голларида айнан унинг ҳиссаси бор эканини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек, "Нефтчи" сафида Иззатилла Абдуллаев ҳам ортда қолган турлар мобайнида "Бухоро" дарвозасига 1 та гол урди.

Тўпурар жадвалининг умумий кўриниши:

1. Тома Табатадзе - 6 та.

2. Улуғбек Ҳошимов - 3 та.

3. Нурилло Тўхтасинов - 3 та.

4. Диёржон Туропов - 2 та.

5. Умар Адҳамзода - 2 та.

6. Олексей Ларин - 2 та.

7. Мирзоҳид Ғофуров - 1 та.

8. Иззатилла Абдуллаев - 1 та.

"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнаси вақтида ҳозирга қадар Шароф Муҳитдинов ва Билолхон Тошмирзаев трансферларини эълон қилди. Шунингдек, айни кунларда фарғоналиклар сафида франциялик легионер футболчи кўрикдан ўтмоқда.

Бекзод Толибов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика