Latest news

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  5 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги) News

Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)

Ўзбекистон кубогида "H" гуруҳи қуръа натижалари эълон қилингандаёқ барча томонидан "Ўлим гуруҳи" мақомига лойиқ кўрилганди.

Амалда ҳам шундай бўлди. Бу гуруҳдаги ҳар бир ўйин ва қайд этилаётган натижалар ҳақиқатдан ҳам футбол мухлисларнинг эътиборини қозона олаяпти. Дастлабки турда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланадиган "Насаф" Қаршида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Ўткир Юсупов фантастик ўйин кўрсатиб юборган учрашувда Самвел Бабаян жамоаси кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. "Андижон" ва "Динамо" ўртасидаги гуруҳнинг иккинчи ўйини ҳам "Ўлим гуруҳи" мақомига хос тарзда ўтди, Андижондаги драмада 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа қайд этилди. 1-тур учрашувларидаёқ кескинликнинг юқори нотага чиқиб кетганлиги бу гуруҳда навбатдаги босқич учун кураш сўнги турнинг энг сўнги сонияларига қадар давом этишини англатаётганди.

"H" гуруҳининг иккинчи тур учрашувлари ҳам футбол мухлисларига шиддатли тўқнашувларни тақдим этиб берди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. Жиззахда "Динамо" ва "Насаф" ўртасида кечган баҳс эса Ўзбекистон кубоги жорий мавсумининг энг ёрқин тўқнашувига айланиб кетди, супер ўйин. Бу учрашувда ҳар икки томон ҳам шунчаки мағлубиятга рози эмасди, ғалаба учун кураш ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингунига қадар давом этди. 3:3 ҳисобида якунланган ўйин, жанговор дуранг ва таслим бўлишни истамаган икки жамоанинг супер қарама-қаршилиги. Ўринли савол туғилади, нега биз Жиззахда драмага айланиб кетган ушбу учрашувни телевидение орқали жонли эфирда кўрмадик?

"Навбаҳор" ортда қолган 2 та тур учрашувларидан сўнг гуруҳда муддатидан аввал биринчи ўринни қўлга киритди. "Насаф", "Андижон" ёки "Динамо" жамоалари сўнги турда қандай натижага қайд этишларидан қатъий назар 6 очко тўплай олишмайди. Гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун кураш шу 3 та клуб ўртасида кечади.

Жиззахдаги супер ўйин якунида ташкил этилган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эндиликда барчаси "Навбаҳор"нинг қўлида қолганини, Наманган клуби ўзи истаган жамоани навбатдаги босқичга олиб чиқиши ҳақида айтиб ўтди. Вадим Абрамовда ҳам шунга яқинроқ фикрлар бўлди, самарқандликлар устози кўп нарса сўнги турдаги "Динамо" - "Навбаҳор" тўқнашуви натижасига боғлиқлигини таъкидлади. Футбол мухлисларида Самвел Бабаянга сўнги турда ротациялар билан боғлиқ савол борлигини ҳис этган журналистлар "Навбаҳор" бош мураббийидан айни масалада изох олишди. Бабаян "Навбаҳор" учун ҳар бир ўйин навбатдаги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беришини, жамоа "Динамо"га қарши баҳс орқали Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўриши ҳақида фикр билдирди. Наманганликлар бош мураббийининг фикрларидан келиб чиқсак, "Навбаҳор" Жиззахга ёшлар таркиби билан "Динамо"га шунчаки ютқазиб кетмайди.

Гуруҳнинг сўнги 3-тур учрашувлари 28-апрель санасига белгиланган. Шу куни "Андижон" ўз майдонида "Насаф"га қарши майдонга чиқса, футбол мухлислари Жиззахда "Динамо" - "Навбаҳор" тўқнашувига ҳам гувоҳ бўлишади. Бир хил сана ва айни бир вақтда бошланадиган ўйинлар.

Сўнги тур олдидан "Навбаҳор"да 6, "Динамо"да 2, "Насаф" ва "Андижон"да 1 очкодан мавжуд. Фалакнинг гардиши билан кубокнинг амалдаги соҳиби ҳисобланган "Насаф" мазкур мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлармикан, нима деб ўйлайсиз?



Бекзод Толибов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика