Latest news

00:35Лионель Месси МЛС 2025 йилнинг рамзий терма жамоасига киритилди  0 00:25ЕЧЛ. "Брюгге" – "Барселона". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 00:07Ашраф Ҳакими икки ойга сафдан чиқди  0 23:57ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Боруссия Д". Ҳусанов захирада  5 23:47Азизбек Абдумўминов: "Насиб бўлса, кубокни Ўзбекистонга олиб келамиз"  4 23:25U-17 Жаҳон чемпионати. Парагвай – Ўзбекистон 1:2  2 23:15Флик "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти. Мураббий клубда бахтли  5 22:57ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади  68 22:37Ислом Исмоилов: "Оғир учрашувда ғалаба қозондик. Ўйинни назорат қилдик"  12 22:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистоннинг гуруҳидаги иккинчи учрашувда Ирландия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  4 21:59Фарҳод Нишонов: "Агарда улар ўз сифатларини яхшилай олишмаса, топ-футболчи бўла олишмайди"  0 21:39Мирко Йеличич "Олимпик-MobiUz"га қарши ўйиндан сўнг қисқа фикр билдирди  2 21:16ОЧЛ2. Барчаси "Андижон" учун: "Аркадағ" ва "Ал Аҳли" Ашхободда дуранг қайд этишди  3 20:51Германия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида киядиган либосини тақдим этди  7 20:29ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" – "Андижон". Бошланғич таркиблар аниқ!  18

Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа News

Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа

"Лилл"нинг 25 ёшли аъзоси Берке Ўзер июнь ойида дебют қилиб, бор-йўғи 2 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушганига қарамай, унинг амбициялари жиддий.

Аввалроқ мураббий дарвозабон кичик жароҳати боис Болгарияга қарши ўйнамаслиги ва таркибда кучлироқ футболчилар борлигини маълум қилганди.

Беркенинг хатти-ҳаракати ҳаммани ҳайратда қолдирди: у нарсаларини йиғиштириб, Францияга учиб кетган. Туркия футбол федерацияси бу ҳақда қуйидагиларни ёзди:

"Берке Ўзер жамоани ўз ихтиёри билан тарк этди. Таркибдан четда қолганини баҳона қилиб, рухсатсиз. Бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмайди. Интизом, ҳурмат ва жамоавий руҳ — биз ҳеч қачон муросага келмайдиган принциплар".

Футболчининг ўзи ҳаммасини рад қилиб, унга клубга қайтишга рухсат берилганини таъкидлади:

"Мен ўйин учун таркибни кўрдим ва тушундим: терма жамоада қарор қабул қиладиган одамлар ғалаба қозонишни хоҳламайди. Менинг ҳафсалам пир бўлди.

Атмосферани бузишни истамадим, шунинг учун ўйин олдидан мураббийлар штабига ўз фикрларимни бамайлихотир билдирдим. Ўзимни ноқулай ҳис қилганим учун йиғинни тарк этишимга рухсат беришди. Агар ўйнамасам эканман, клубнинг ўйинларига тайёрланишим керак".

Rating: +6   

Comments

   
13 oct 20:07:18
She'rxona
Undan zo‘rlari bor termasida. Galatasaraydagi Ug‘urjan Chakir, MYuda Bayindar bor. O‘tgan yili it tanimas Ayupsporda yurardi. Atrofidagilar yaxshi ishlab, Fransiyaga sotishni epladi. To‘g‘risi, noinsof ekan.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика