Latest news

17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:40U-19 чемпионати. "Пахтакор" финалда "Насаф" билан рўбарў келмоқда  3 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  2 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  4 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  23 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  1 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  6 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4

Туркиядан қайтганидан сўнг карантинга олинган Шота Арвеладзе "Пахтакор" машғулотларига қўшилди News

Туркиядан қайтганидан сўнг карантинга олинган Шота Арвеладзе "Пахтакор" машғулотларига қўшилди

13 июнь санасида Суперлигага рестарт берилишидан хабарингиз бор.

Айни пайтда клублар қайта тикланажак ўйинларга қизғин тайёргарлик олиб боришмоқда.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони "Пахтакор" ҳам "Сўғдиёна"га қарши Жиззахда кечадиган беллашувга ҳозирлик кўрмоқда. "Шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе бугундан жамоа машғулотларига қайтди ва жараённи шахсан ўзи назорат қилмоқда. Ёдингизда бўлса, грузиялик мутахассис Туркиядан Ўзбекистонга қайтиб келганидан сўнг карантинга олинганди. Энди эса амалдаги чемпионлар яна бош мураббий қўл остида машғулотларни давом эттиришмоқда.

Шота Арвеладзе Тошкентга қайтган ва карантинга кирган

Шота Арвеладзе ва Жасур Абдураимов.



Бундан ташқари, "Пахтакор"нинг дарвозабонлар мураббийи Иброҳим Йилмаз ҳам бугундан машғулот жараёнига қайтди. У ҳам Шота сингари карантинда эди. Туркиялик мутахассис йўқлигида дарвозабонлар билан тажрибали мураббий Денис Иванков вақтинча ишлаб турган эди. Бу ҳақда Иванковнинг ўзи ҳам сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтганди ва "Пахтакор"дан унга аниқ таклиф борлигини ҳам қўшимча қилиб ўтганди. Бугунги машғулотларда эса Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи кўриниш бермаяпти. Балки, у ҳали клуб томонидан берилган таклифни қабул қилмагандир. Ҳаммасига вақт аниқлик киритади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийи “Пахтакор”да иш бошлашга яқин турибди

Иброҳим Йилмаз ҳам машғулотларга қайтди.


Шунингдек, жамоа етакчиларидан бири Жалолиддин Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтган. Ярим ҳимоячи жароҳат сабаб маълум вақт индивидуал тарзда шуғулланди.

Фото Машариповнинг ҳолати қандай? "Пахтакор"нинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ

Машариповнинг умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани мухлислар учун хушхабар.


Мураббийлар тўлиқ таркиб бўлишганидан кейин кайфиятлари аъло.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика